Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:41

Ҳоким ўчиртирган мозаика Озодлик мақоласидан кейин асл ҳолига қайтарилмоқда (ВИДЕО)


Ҳоким ўчиртирган мозаика Озодлик мақоласидан кейин асл ҳолига қайтарилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00

Тошкентда оқ ранг билан бўяб ташланган мозаика қайта тикланмоқда

Тошкентда 12 июль куни ўчирилган мозаика Озодлик мақоласидан кейин асл ҳолига қайтарилмоқда. Ўчирилган мозаика тикланиши санъатшунос - академик Марина Бородина назоратида амалга оширилаяпти. Озодлик мобил мухбирининг Юнусободдан туриб билдиришича¸ мозаика 23 июлга келиб деяри тозаланиб бўлди.

Мозаикани унинг устига суртилган бўёқдан тозалаш жараëнини суратга олган Озодлик мобил мухбирига кўра¸ бу ишни амалга ошириш тўғрисидаги қарорни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши қабул қилган. Тозалаш ишлари билан эса, «Parkent Plaza» корхонаси шуғулланмоқда.

Юнусобод тумани, 11-даҳа, 17-уйдаги устидан бўёқ сурилган мозаика бузилишини қоралаб чиққан Тошкентлик меъмор Абдумалик Турдиевнинг 23 июль куни Озодликкка билдиришича¸ “вандализм факти борасидаги прокуратура сўровидан кейин мулозимлар ҳаракатга тушган”:

- 12 июль куни Юнусобод комхозининг 4 ишчиси алmпинистлар арқонига осилиб 200 квадрат метрлик мозаика устига оқ бўëқ суртиб чиқишди. 17 июль куни Озодликда бу холат танқид қилинган мақола чиқди. 18 июль куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳар ҳокими номига сўров юборди. Ўша куни соат 18 да шаҳарни режалаштириш, архитектура ва дизайн бўйича экспертлар қўмитаси бино фасадларидаги декоратив паннолар вайрон қилингани масаласини муҳокама қилди. 19 июль куни бино олдига ҳавозалар ўрнатилди ва паннони тозалаш ишлари бошланди. 20 июль куни реставрация билимдони¸ профессор Марина Бородина назоратида мозаика устидаги бўëқ қатлами ювиб ташланди¸ деди маъмор Абдумалик Турдиев.

Эндиликда мозаика атрофидаги дарзларни таъмирлаш, девордаги кондицонерларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон маданият вазирлиги мулозимининг 23 июль куни Озодликка айтишича¸ мозаика устига бўëқ суртган Юнусобод туман коммунал таъмирлаш-тиклаш авария хизмати ва Юнусобод туман ҳокими Бахтиëр Абдусаматов устидан хизмат суриштируви бошланган.

Ўтган ҳафта Маданият вазирлиги мулозими Озодликка мозаика бузилишини ” вандализм” дея атаган эди.

Асарни ўчириш жараëни
Асарни ўчириш жараëни

12 июль куни устига оқ бўёқ суриб ўчирилган ва 23 июлга келиб тозаланган асарни Францияда туғилиб, Тошкентда ишлаган таниқли ака-ука рассомлар Петр ва Николай Жарскийлар 1966 йили яратган эди.

Улар зилзиладан озор кўрган тошкентликлар кўнглини кўтариш учун уйларни безашган эди.

Тошкентда Жарскийлар безаган юзлаб бинолар ҳануз бор.

Ўнлаб мозаик лавҳалар эса совет тимсоли бор дея ўчириб ташланган.

Юнусободдаги уй
Юнусободдаги уй

Тошкентдаги шаҳар безакларни сақлашни ўз олдига мақсад қилган “Мозаика” гуруҳи етакчиси Амир Шарифуллинга кўра¸ “Юнусободдаги мозаиканинг қайта тикланиши қолган мозаик асарлар сақланиши учун кафолатдир”.

Озодлик билан суҳбатда Амир Шарифуллин Тошкентнинг кўп қаватли уйлари деворларига ишланган мозаика панноларини суратга олиб китоб қилиб чоп қилиш ишлари бошланганлигини таъкидлади.

Маҳаллий амалдорлар ëдгорликларни “таъмир қиламиз”, деган баҳона билан вайрон қилгани ҳақида Озодлик қатор мақолалар эълон қилган.

Қўқон расмийлари буйруғи билан театр деворидаги асар “исломга зид” дея бузиб ташлангани ҳақидаги Озодлик мақоласи ортидан ўтган ойда Маданият вазирлигида ишчи гуруҳ тузилган эди.

2016 йилда Тошкент метрополитени бошқармаси “Алишер Навоий” метро бекати деворларидаги таниқли рассом Чингиз Аҳмаров ижодига оид ложувард кошин панноларни оддий мойбўëқ билан “бўяб” санъат асарига путур етказган эди.

Ўшанда¸ Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Аҳмаров томонидан ишланган саккизта паннодан учтасини қўпол равишда “таъмир” қилишга улгурган метро раҳбарияти айбини тан олган ва “таъмирлаш”ни тўхтатиб, керамика устига сурилган бўëқни сидириб ташлашга қарор қилган эди.

XS
SM
MD
LG