Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:28

Баҳодир Чориев: АҚШга бузғунчиларнинг киритилишига мен ҳам қаршиман


АҚШда яшаётган ўзбекистонлик сиёсатчи, "Бирдамлик" ҳаракати асосчиси Баҳодир Чориев Озодлик билан суҳбатда Республикачи номзод Доналд Трампни қўллаб акциялар ўтказаётгани, демократияга хавф солувчи "бузғунчилар"нинг АҚШга киритмаслик ғоясига қўшилишини айтди. 4 август куни Портланд шаҳрида ўз тарафдорларининг намойишида жаноб Трамп бошқа давлатлардан мусулмонларни Қўшма Штатларга киришини тақиқлаш ғоясини яна бир марта илгари сурган эди.​

Жумладан, республикачи номзод Трамп ўз чиқишида АҚШнинг Айдахо штатида террорчиликни қўллаганликда айбланиб, 25 йилга қамалган ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбонов билан боғлиқ воқеани эслади.

- “Юбек”, бу нималигини биласизларми? Ўзбек муҳожири. Қаранг, Айдаҳода яшовчи ўзбек муҳожири террорчи ташкилотни дастаклаганликда айбланди. У юз минглаб муҳожирларга террорчиликдан сабоқ берганликда айбланди ва қўлга олинди. Бундайлар дунёнинг энг хавфли жойларидан келяпти. Қаранг, ўзбек муҳожири одамларни террорчиликка ёллаб, уларга бомбани қандай ясашни ўргатяпти, зўр-а. Мен бундайларни мамлакатимизда истамайман, - деди Трамп.

Ўзбекистонлик сиёсатчи Баҳодир Чориев АҚШда президентликка номзод Доналд Трампнинг бу айтганларида жон бор, дейди:

Оқ уй ва бошқа республикачилар Трамнинг бундай чақириқларини қоралаб келади.

Вашингтон маъмурияти Трампнинг бундай сўзлари АҚШ қадриятлари ва миллий хавфсизлик манфаатларига зид эканини билдирган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG