Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:04

Данияда Истанбулдаги ҳужумга алоқадорликда гумон қилинаётган ўзбек ҳибсга олинди


Данияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик. Сурат Vejle Amts Folkeblad газетасидан олинди.
Данияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик. Сурат Vejle Amts Folkeblad газетасидан олинди.

20 июлда Даниянинг жануби-ғарбидаги Вейле шаҳри суди Истанбулдаги тунги клубга ҳужумга алоқадорликда гумонланган 42 яшар ўзбекистонликни тўрт ҳафта қамоқда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. 2017 йилга ўтар кечаси Истанбулдаги "Рейна" тунги клубга бошқа бир ўзбекистонлик - Абдулқодир Машарипов томонидан уюштирилган қуролли ҳужумда 39 одам ҳалок бўлган ва яна ўнлаб одам жароҳат олганди.

Туркиянинг экстрадицион талаби

Вейле шаҳар суди ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий Vejle Amts Folkeblad газетасининг мухбири Андерс Кристенсеннинг Озодликка маълум қилишича, суд бундай қарорни Туркия полицияси тақдим этган ҳужжатларга асосланиб чиқарди.

Vejle Amts Folkeblad газетасига гапирган адвокат Эрлинг Кристенсен 42 яшар ўзбекистонлик 20 июлдан буён Колдинг шаҳар қамоқҳонасида сақланаётганини тасдиқлаган.

Эрлинг Кристенсен Ўзбекистон ватандоши бўлган ҳимояси остидаги шахс Туркиянинг экстрадицион талаби асосида ҳибсда сақланаётганини айтган.

Кристенсеннинг таъкидлашича, унинг ҳимояси остидаги шахсга Дания расмийлари томонидан ҳеч қандай айблов илгари сурилмаяпти. Уни Туркияга экстрадиция қилиш ёки қилмаслик Дания бош прокурори ихтиёридадир.

Vejle Amts Folkeblad хабарига кўра, полиция Вейле шаҳрида яшаган Ўзбекистон ватандошидан баъзи компютер жиҳозларини мусодара қилган.

Ўзбекистон ватандоши дастлаб 29 июнда Анқара талаби асосида Дания Хавфсизлик ва разведка хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган, аммо тушунтириш хати олингач, озод этилган эди.

Иккинчи марта у 17 июлда ҳибсга олинган.

Туркия экстрадицион талабида айтилишича, Данияда 2008 йилда бошпана олган Ўзбекистон ватандоши (исм-фамилияси Озодликка маълум) "Рейна" клубига қуролли ҳужум уюштирган Абдулқодир Машариповга қурол-яроқ етказиб берган, деб ёзди Vejle Amts Folkeblad.

40та умрбод қамоқ жазоси

2017 йилга ўтар кечаси ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов томонидан содир этилган ҳужумда 39 одам ҳалок бўлган ва яна ўнлаб одам яраланган эди.

Ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” радикал гуруҳи ўз зиммасига олган.

Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли Машарипов Туркия бўйлаб 16 кун давом этган қидириш амалиёти натижасида Истанбулда ушланган.

Истанбул бош прокуратураси 40 та умрбод қамоқ жазоси, шунингдек қотиллик ҳамда бошқа жиноятлари учун қўшимча 2397 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган.

Абдулқодир Машарипов устидан судлов қачон бошланиши номаълум.

XS
SM
MD
LG