Линклар

20 январ 2018, Тошкент вақти: 14:07

Виртуал қабулхонага шикоятдан сўнг қийноқ қўллаган қамоқхона бошлиғи тергов қилинмоқда


Сирдарë вилоятидаги 76 сон манзил-колония бошлиғи Дилмурод Маматқулов устидан маҳкумга қийноқ қўллагани борасида ички суриштирув бошланган. Бош вазир қабулхонасига шикоят ëзган маҳкум Андрей Хваннинг онаси Людмила Хван Озодлик билан суҳбатда ўғлининг мунтазам калтакланиб келганини айтди.

Ўзбекистон Жазони Ижро этиш Бош Бошқармасидаги Озодлик манбасиниг айтишича¸ айни идора вакиллари Дилмурод Маматқуловга тушунтириш хати ëздиришган:

- Ўзбекистон Бош вазири виртуал қабулхонасига қотиллик боис 20 йилга ҳукм қилиниб¸ жазо ўтаëтган Андрей Хваннинг онаси Людмила Хван тарафидан шикоят келиб тушди. Шикоятда Андрей Хван калтаклаб қовирғаси синдирилгани айтилган. Бу шикоят ГУИНга юборилда ва махсус комиссия 72 колония бошлиғи Маматқулов устидан суриштирув бошланди¸ дейди манба.

Озодлик мухбири Сирдарë вилоятидаги 76 сон манзил-колония бошлиғи Дилмурод Маматқуловнимнг яқинларидан бири билан гаплашди. Исми айтилишини истамаган суҳбатдош Дилмурод Маматқулов “Емаган сомсаси учун пул тўлаëтганини” иддао қилди:

- Маматқулов яқинда начальник бўлди. Андрей собиқ начальник Салоҳиддин Абдулҳакимов даврида калтакланди. Ҳозир у УВД га ишга ўтиб кетди. Маматқулов ГУОН инспекторларига бу ҳақда тушунтириш хати ëзиб берди. Калтаклашда иштирок этган қамоқхона нозири Жамшид Абдусаатов устидан ҳам текширув бор, - дейди суҳбатдош.

Сирдарë вилоятидаги 76 сон манзил-колония мулозимларидан бири исми айтилмаслик шарти билан Озодлик мухбирига вазиятни тушунтириб берди:

- Андрей Хван қотилликда айбланиб ўлимга ҳукм қилинган эди. Кейинчалик ҳукм 20 йиллик қамоқ жазосига алмаштирилди. Ҳозиргача Хван жазонинг 16 йилини ўтади. Қийноқ борасида шикоят бўлгани рост. Қовирғаси синганини билмайман¸ лекин Андрей Хван касалхонага ëтқизилди. Ўзи шконкадан йиқилиб тушибди. Тиббий хулосада шунақа ëзилган. Кейин Салоҳиддин Маматқулов ўзи дори-дармон учун моддий ëрдам ҳам берди¸ - дейди суҳбатдош.

Суҳбатдошнинг иддаосича¸ Ўзбекистон Бош вазири виртуал қабулхонасига ëзилган шкоятдан кейин маҳкум Андрей Хванга колонияда яхши шароитлар яратилган:

- Хванни қўл телефони қайтраиб берилди. Навбатдан ташқари свидениега изн олди. Бошқа колонияга перевод қилиш учун ариза ëзди. Бу ариза ҳам кўриб чиқилмоқда¸ дейди мулозим.

Бош вазир қабулхонасига шикоят ëзган маҳкум Андрей Хваннинг онаси Людмила Хван Озодлик билан суҳбатда ўғлининг мунтазам калтакланиб келганини айтади:

- Шикоят ëзганимдан кейингина тинч қўйишди. У туғилган кунида овқат еб ўтирганида нозир Жамшид Абдусаатов уриб қовирғасини синдирган. Бу яққол кўриниб турган қийноқку. Ҳозир мени олдимга келиб шикоятингизни қайтариб олинг¸ деб қамоқдаги ўғлимни шароитларини яхшилашди. Лекин мен барибир шикоятдан воз кечмайман дейди¸ 2000 йилда қотиллик айби билан қамалган Андрей Хваннинг онаси.

Ўзбекистон қамоқхоналари маҳкумларга қарши шафқатсиз қийноқ усулларини қўллаши билан ном чиқарган.

2002 йилда мамлакат қамоқхоналарини бориб кўрган БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен Ўзбекистоннинг дастлабки тергов ҳибсхоналари ҳамда жазо муассасаларидан қийноқларнинг "мунтазам" қўлланишини айтган эди.Ўзбекистон ҳукумати БМТ маърузачисининг хулосасини рад этмаган, аммо унинг тавсияларини ҳам бажармай келади.

2003 йилда қабул қилинган "Қийноқларга қарши кураш миллий дастури" орадан бироз вақт ўтиб, унутилган.

2013 йил охиридан кучга кирган "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонун мазмунан қийноқларни тақиқлашга қаратилган.

Аммо, тошкентлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мазкур қонун амалдаги вазиятни яхши томонга ўзгартирмаганлигини таъкидлаб келишади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG