Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:00

Ozod Nazar: Виртуал қабулхона барча муаммони ҳал қиладиган сеҳрли таëқча эмас


Ўзбек сиëсий таҳлилчиси Анвар Назиров
Ўзбек сиëсий таҳлилчиси Анвар Назиров

Ozod Nazar дестурининг бугунги меҳмони сиëсатшунос Анвар Назир Озодлик мақолаларига мавзу бўлган муаммоларга ўз фикрини билдирди.

Тошкентда дарахтлар кесилишни жиноят деб атаган суҳбатдош¸ Бош вазир виртуал қабулхонаси “барча муаммони ҳал қиладиган сеҳрли таëқча эмас” дея таъкидлади.

Анвар Назирга кўра¸ жамиятда қонун чиқарувчи ҳамда ижро ва суд ҳокимияти ишласа виртуал қабулхонага ҳожат қолмайди.

Суҳбатдош Каримов даврида жорий қилинган лотин алифбосини бекор қилиб, кирил ëзувига қайтиш тарафдори бўлган бир гуруҳ фаоллар ҳаракатини ҳам танқид остига олиб, “лотин ëзуви дунëнинг 90 фоиз давлатларида жорий қилингани ва бу ëзув ҳудди араб рақамлари каби универсал қиëфа касб этганлигини” таъкидлади.

Анвар Назир билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:04 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG