Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2019, Тошкент вақти: 17:07

Босимлардан сўнг ZO'R TV “Ҳовли” сериали намойишини 22.30 га кўчирди


ZO’R TV канали вакили Озодлик билан суҳбатда тармоқлардаги эътирозлар сабаб сериал намойишини 19.30дан 22.30га кўчиришга мажбур бўлинганини айтди.

11 февраль куни Ўзбекистондаги ZO’R TV канали Туркияда суратга олинган “Ҳовли” сериали намойишини 22.30 га кўчирди. Сериалнинг ижтимоий тармоқларда исломий ахлоқ нормаларига зид, дея танқид қилиниши ортидан телеканал шундай қарорга келганини Озодликка ZO’R TV вакили билдирди.

ZO’R TV канали вакили Озодлик билан суҳбатда тармоқлардаги эътирозлар сабаб сериал намойишини 19.30дан 22.30га кўчиришга мажбур бўлинганини айтди.

- Тепадан буйруқ келди, кўчирдик. Ёш болалар кўрмасин деб, 22.30 га кўчирдик. Эрталаб 9.00да такрор намойиши бўляпти. “Ҳовли” сериали ўрнида 19:30 дан 20:30 гача “Абдулҳамид”, 20:30 дан 21:30 гача “Эртуғрул” қўйилади, - деди ZO’R TV канали вакили.

Телеканал вакили “тепа” деганда кимни ёки қайси ташкилотни назарда тутганини очиқламади.

Бундан олдин азон.уз ва бошқа исломий сайтларда “ZO”R- TV” каналида намойиш қилинаëтган "Ҳовли" турк сериалининг соф исломий ахлоқ нормалари ва ўзбек миллий зеҳниятига зид экани иддао этилган бир нечта мақола эълон қилинган эди.

Танқидчиларга кўра, қамоқдаги аёлларнинг яшаш тарзи ва қисматини очиб берган ушбу сериал, ундаги жиноятчи аёллар образлари ёш ўзбекларнинг миллий зеҳнияти ва маънавиятига зарар беряпти.

"Сериал ўз ичига олган сюжетлардаги қаҳрамонлар бизнинг жамият учун фақат ва фақат салбий таъсир ўтказади. Айни дамда бу каби замонавий сериаллар шарқона миллийликни тиклашга уринаётган миллатимиз учун акс таъсир кўрсатади. Ўз қизига Ишани дея исм қўйган ватандошимиз ўша савияси паст сериалдан таъсирланмаган дея ким айта олади?", - деб ёзилган азон.уз сайтида босилган мақолада.

"Ўзимизнинг ҳовлига ҳам бир қарайлик"

"Ҳовли" сериали қамоққа олинган аёлларнинг ҳибсдаги ҳаёти ҳақидадир.

Ўзбекистонлик блоггер Бобомурод Абдуллаев Озодлик билан суҳбатда ижтимоий тармоқларда “Ҳовли” атрофидаги машмашалар бошлангач, шу сериалга қизиқиб, уни бошидан кўриб чиққанини айтади.

Бобомурод Абдуллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:21 0:00
Бевосита линк

- Очиқ айтаман, илк кўришимдаёқ “Ҳовли” менда ижобий таъсир қолдирди. Менинг диққатимни эса, турк “Ҳовли”сидаги маҳкумаларнинг қамоқда қандай яхши шароитларда сақланиши ўзига тортди. Истаган пайтда истаганча муддат автомат-телефон орқали яқинларига қўнғироқ қилиб билишар экан, маҳкумаларнинг адвокатлари ва яқинлари истаган пайтда, қамоқ маъмуриятидан рухсат сўрамасдан ва истаганча муддат юзма-юз мулоқот қилиб кетишмоқда. Талабалик даврида қамалиб қолган Азро деган маҳкуманинг университети ўз талабаси қамоқда ҳам таълимни давом эттиришини ва имтиҳонларни ўз вақтида топшириб боришини таъминламоқда. Қамоқ маъмурияти бунга қаршилик кўрсата олмаяпти. Қамоқ муассасасининг карцери тўшак ва оппоқ ёстиқ ва ёстиқжилд билан таъминланган. Бунинг нимаси ёмон? Кимдир аёлларнинг бузуқлигини кўради-ю аёларнинг қамоқхонадаги шароитларию ҳуқуқларини кўрмайди. Турк “Ҳовли”сини ва ундаги маънавиятсиз аёлларни кўрган кўзларингиз, нега турк қамоғидаги шарт-шароитларни ва ҳуқуқларни кўрмайди? Чунки жасоратингиз фақат аёлларга етади. Ўзимизнинг ҳовлига ҳам бир қарайлик, - дейди Бобомурод Абдуллаев.

"Ҳовли" сериали Ўзбекистонда "16+" тамғаси билан намойиш этилмоқда. 2017 йил 8 сентябрда қабул қилинган "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ фильмлар ёшга доир тоифа белгиси билан намойиш этилиши лозим.

Экран бурчагида "16+" ёзуви бўлса демак, кўрсатув ёки фильмни 16 ёшдан кичик бўлганлар кўриши мумкин эмас.

"Ҳовли" сериали Ўзбекистонда танқидга учраган биринчи турк фильми эмас.

Ўтган йилнинг январида исломий сайтлардаги танқидлар ортидан “ZO”R- TV” "Севги изтироби" деб аталувчи турк сериали намойишини тўхтатган эди.

Ушбу сериалга овоз берган актёрларга нисбатан эса исломий сайтлар орқали таҳдид қилинган эди

Ижтимоий тармоқларда эса дубляж хизмати ходимларининг иши “ҳаромлиги”¸ уларнинг “боласига ҳаром луқма едиргани” ҳақида ëзилиб, актёрларни сазойи қилишга чақирилганди.

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Мирза Юсуф" жомеъ масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов эса ўтган йил март ойида жума ваъзида турк сериалларининг миллат генофондига ёмон таъсири ҳақида гапиратуриб, хотинлар жинсий алоқа пайтида эри эмас¸ турк сериалларидаги чиройли эркакни хаëлига келтирса¸ бундай аёллардан "ҳаво ранг (гей) болалар" туғилади”, деган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG