Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:41

Ўзбекистон 1 февралдан Хитой билан авиақатновни вақтинча тўхтатди


Ўзбекистон коронавирус тарқалиши сабабли 1 февралдан Хитой билан авиақатновни вақтинча тўхтатди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Айни пайтда Хитойнинг коронавирус тарқалган ҳудудларидан ўзбек ватандошларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.

Вазирликка кўра, ўзбек ватандошларини Хитойдан қайтариш учун махсус чартер рейс қўйилади.

Бундан аввал Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси туроператорларга Хитойга турларни сотишни тўхтатиб туришни тавсия қилганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Хитойнинг коронавирус тарқалган мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба мавжуд, улар билан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Бош консулхонаси хизмати ходимлари ҳамда университет маъмурлари доимий мулоқот олиб бормоқда.

Декабр ойининг охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилган вирус қурбонлари сони 260 нафардан ошди, касаллик 12 мингдан ортиқ одамда аниқланган.

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти хавфли вирус сабаб фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.

Қирғизистон ҳам Хитой билан чегараларни вақтинча ёпганини маълум қилди.

Қозоғистон ва Хитой чегарасида қурилган Хоргос халқаро чегара маркази вақтинча фаолиятини тўхтатди.

Қозоғистон, шунингдек, Хитой билан автобус қатновларини ҳам тўхтатди.

Қозоғистон ҳукумати 3 февралдан бошлаб, поезд ҳамда ҳаво қатновлари тўхтатилишини ҳам маълум қилди.

Ўзбекистоннинг яна бир қўшниси Тожикистон Хитой билан боғлиқ чеклов киритгани йўқ. Тожикистон ҳукумати фуқароларини Хитойга сафар қилмай туришликка чақирган.

XS
SM
MD
LG