Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 10:02

Мирзиëев нутқидан руҳланган агрохимик олим Британиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи


15 йилдан буён Британияда истиқомат қилаëтган қишлоқ хўжалик фанлари доктори¸ профессор¸ агрохимик тупроқшунос олим Аҳмаджон Хоразмий (Аҳмад Ҳасанов) Ўзбекистонга қайтиб илмий фаолият билан шуғулланиш ниятида эканлини айтади.

Каримов даврида сиëсий қарашлари боис мамлакатдан чиқиб кетган ва Британия ватандошлигини олган 70 яшар ўзбек олими OzodNazar рукнида Британиядаги Ўзбекистон консуллиги унга виза бермаëтганидан шикоят қилди:

- Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни мен илмий иш олиб борган маскан¸ Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига бориб, ҳамкасбларим билан учрашди. Шавкат Мирзиëевнинг "олимлар, Ватанга хизмат қилиши керак," деган гапидан хулоса чиқариб, Ўзбекистоннинг Британиядаги элчихонасига бордим. У ердагилар "президент гапираверади, биз ўз билганимизни қиламиз," деб менга виза беришмади¸ - дейди олим.

Британияда яшаëтган агрохимик олим Мирзиëев нутқидан руҳланиб Ўзбекистонга қайтмоқчи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:26 0:00

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG