Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 10:08

OzodNazar: Каримов ëпмоқчи бўлган Фанлар академиясини Мирзиëев қутқарди


Ўзбекистон Фанлар академияси

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни имзолаган фармонга кўра¸ 1 январдан бошлаб Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари солиққа тортилмайдиган 10 минимал ойлик (тахминан 1,5 миллион сўм) миқдорида қалам ҳақи ола бошлайди.

Янги йил арафасида илм-фан арбоблари билан учрашган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Фанлар академияси структуравий ислоҳотларга муҳтожлигини айтган эди.

"Ëпилиш арафасида турган Фанлар академиясига бундай катта эътибор¸ аслида илмга эътибор бошланганидан дарак"¸ дейди тарих фанлари доктори Раҳмон Фармонов Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошга кўра¸ хавфсизлик масалаларини устувор деб билган олдинги ҳукумат илм-фанни эътиборсиз қолдиргани¸ маош жуда ҳам оз бўлгани, янги инновация ва ихтиролар етарлича тақдирланмагани оқибатида кўп иқтидорли ўзбек олимларининг чет элга кетиб қолгани кузатилди.

“Бундан буëғига олимлик¸ илм жозиба касб этиб¸ олим бўлсанг - олам сеники¸ деган даврлар келишидан умидворман”¸ дейди OzodNazar меҳмони Раҳмон Фармонов.

Тарих фанлари доктори Раҳмон Фармонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:37 0:00
Бевосита линк

Шарҳларни кўринг (11)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG