Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:29

"Шавкат Мирзиëевга унинг камчиликларини айтадиган битта вазир керак!"


Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев
Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев

Тугаëтган йилнинг сўнгги OzodNazarида гапирган ўзбекистонлик таниқли журналист Шароф Убайдуллаев Шавкат Мирзиëев томонидан "халқ билан мулоқот" йили деб аталган 2017 йил давомида ҳокимиятнинг халқ кўз ўнгидаги қиëфасини белгилаган айрим воқеаларга муносабат билдирди.

Хусусан, Убайдуллаев¸ 2017 йил давомида ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини жунбушга солган уронғич-сўконғич ҳокимларнинг маъмурий жазога тортилгани ҳолда¸ ўз лавозимида қолгани ҳақидаги сўнгги расмий хабарларга муносабат билдирди.

Шавкат Мирзиёев 22 декабрь кунги мурожаатида ҳокимларни ўзининг жойлардаги "конституцион вакили" эканини алоҳида таъкидлаб¸ уларга қарши ўз рухсатисиз жиноий иш очишни тақиқлаган эди.

Шавкат Мирзиëевнинг ўша "вакиллари" орасида суд томонидан "майда безори"ликда айбланганларнинг амал курсисида сақланиб қолиши (Андижон шаҳар ҳокими ва Сайхунобод ҳокими айни шундай айб бўйича маҳаллий маҳакамага тортилди - таҳр.) халққа қандай сиëсий мужда беради?

Уронғич-сўконғич ҳокимлар сиëсий ва жиноий жазосиз қолаëтган бир вазиятда¸ президент ғазабига учраган молия тизими мутахассисларининг "қатрон" қилиниши Мирзиëев бошқарув тизими мезонлари ҳақида нима дейди?

Шу ва бошқа саволларга Шароф Убайдуллаев мулоҳазаларини қуйида тинглашингиз мумкин.

"Шавкат Мирзиëевга фақат унинг камчиликларини айтадиган битта вазир керак!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:08 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG