Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 05:11

OzodNazar: Ўзбек спортчилари нега айнан боксда кучли?


Бобомурод Абдуллаев

OzodNazar дастурининг бугунги меҳмони журналист Бобомурод Абдуллаев билан суҳбат oлимпиада ўйинлари¸ спорт ва сиëсат ҳақида бўлди.

Риодаги ўзбек жамоасига ҳозирча ягона олтин медаль келтирган боксчи Ҳасанбой Дўсматов ижтимоий тармоқларда миллий қаҳрамон сифатида олқишланмоқда.

Суҳбатдош эса бу воқеани навбатдаги спорт зафари дея изоҳлади.

Суҳбат асносида катта спортнинг пултопар корчалонлар учун воситага айлангани билан боғлиқ муаммо ҳам тилга олинди.

Олимпия ҳаракати илҳомчиси Пьер де Кубертеннинг “Спорт одамни ички дунëсини бойитади” деган шиори Бобомурод Абдуллаев назарида “Катта спорт бойларнинг бойлигига бойлик қўшади” деган тижорий шиорга айланган.

“Спортчилар ўз давлатига шон-шуҳрат олиб келганида ардоқда бўлади¸ нафақага чиққандан кейин улар кераксиз ва исталмаган кишиларга айланади” дейди суҳбатдош.

OzodNazar: Ўзбек спортчилари нега айнан боксда кучли?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:39 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG