Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:05

Аҳмадбойга қарши 20 минг ариза ëздирилди


Аҳмадбой ҳибсга олинганига оид Eltuz. com рассоми Kirpi чизган карикатура
Аҳмадбой ҳибсга олинганига оид Eltuz. com рассоми Kirpi чизган карикатура

Аҳмадбой Турсунбоевга фоиз учун пул ва мол-мулк берганларнинг аксарияти Чиноз ва Янгийўл тумани ички ишлар бўлимларига чақиртирилиб, ариза олинмоқда. Ариза ва тушунтириш хати ëзганларга шаҳарни тарк этмаслик талаби қўйилган. Маълум бўлишича¸ Аҳмадбой билан пул олди-берди қилганлар сони 45 мингни ташкил этади.

Озодликнинг Тошкент вилояти ҳуқуқ тартибот органларидаги манбасининг айтишича, кредиторлардан икки хил кўринишдаги ариза ëздириб олинмоқда:

"Аҳмадбойга алданиб, пул бердим деган даъво аризаси ва Аҳмад Турсунбоев устидан очилган жиноят ишида гувоҳ сифатида тушунтириш хати ëздириб олинмоқда. Турсунбоевдан пул қарз олганлар эса молиявий фирибгарлик системаси иштирокчиси сифатида сўроқ қилинмоқда. Иш кўлами катта бўлгани учун қўшимча треговчилар бошқа туман ва Тошкент шаҳридан жалб қилинган", дейди Озодлик манбаси.

Озодлик почтасига келган мактубда иддао қилинишича¸ ариза берганлар жуда кўпчилик:

"Ички ишлар бўлимига ариза ёзиб бердик лекин биз яъни оддий халқ учун ижобий натижа чикишига кўзимиз етмайди. Мелисахонадаги маьлумотга караганда ариза берганлар сони бир неча ўн мингни ташкил қилади"¸ дейилади мактубда.

16 июнь куни Ўзбекистондаги телеканаллар Аҳмадбойнинг уйи тинтув килиниб, 7,9 миллион доллар ва ичи олтин буюмлар билан тўла сумкалар мусодара қилинганини кўрсатиб, “Турсунбоевга пул берганлар сони 40 мингдан ошиқ" эканини таъкидлаган эди.

Озодликнинг ҳуқуқ -тартибот органларидаги манбасига кўра, Аҳмадбойга қарши ариза берганлар сони 20 мингдан ошган:

"Чиноз "Авто Ҳамкор" ширкати раҳбари Аҳмад Ҳамидович Турсунбоевдан мусодара қилинган папкаларга асосланиб, 45 минг одам фирибгарлик қурбони бўлган. 20 июн кунигача 20 минг кишидан ариза ëздирилди. Яна 25 минг кишидан ариза ëздириб оламиз. Аҳмадбойнинг ҳар бир мижозидан ариза ëздириш учун 45 минутдан вақт сарфланмоқда. Куну-тун ишлаяпмиз. Аризалар Чиноз тумани Чиноз шаҳри Шароф Рашидов кўчаси биринчи уйда қабул қилинаяпти" деди Озодлик манбаси.

Манбанинг айтишича¸ ариза ва тушунтириш хати ëзганларга шаҳарни тарк қилмаслик талаби қўйилган.

Халқ орасида “Аҳмадбой” номи билан танилган чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевнинг Тошкент вилояти Чиноз туманидаги офиси 15 июнь куни қора ниқобли махсус гурух томонидан ўраб олиниб, тадбиркорнинг ўзи қўлга олинган эди.

Тадбиркорга қарашли “Чиноз Авто Ҳамкор” фирмаси йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан одамлардан омонат олиш билан шуғулланиб келган.

Чиноз «Авто Ҳамкор» ширкати раҳбари Аҳмад Турсунбоев устидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича жиноий иш очилган. Шунингдек Турсунбоев 177-модда — валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда — чет эл валютасини яшириш бўйича ҳам айбланмоқда.зодлик суҳбатлашган ва ўзини Аҳмадбойнинг яқиниман дея таништирган кишининг айтишича Аҳмад Турсунбоев 15 июндан бери Янгийўлдаги тергов изоляторида сақланмоқда.

Турсунбоевнинг Тошкентдаги МХХ ертўласига олиб кетилгани ҳақидаги гап-сўзлар расмий исботини топмади.

XS
SM
MD
LG