Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:11

"Ҳоким бу йил фермерларга бир кило ҳам ғалла қолдирмоқчи эмас"


OzodMaktub рукни эътиборингизга Самарқанддан келган хатни ҳавола қилмоқда. Хатда келтирилган маълумотлар ва иддаолар хат муаллифига тегишли. Озодлик хатда тилга олинган вилоят ҳокимлиги расмийлари билдириши мумкин бўлган ҳар қандай шаклдаги муносабатни ёритишга тайёр.

Мактубда тилга олинган йиғилишда қатнашган муаллиф исми ва мансаби очиқланмаслигини сўради. Хат қисқартирилмай, таҳрирсиз нашр қилинмоқда.

***

28 май куни Самарқанд вилоят ҳокимиятида вилоят ҳокими Т. Жўраев раислигида кундузи соат 12 да ва кечкурун 21:00 дан тунги 01:00 гача Ғалла ўримига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш вилоят ҳокимининг асабий кайфиятида ўтди. Унда ўтган йилгидан фарқли вилоятдаги ҳамма ташкилотлар раҳбарлари ходимлари билан бирга вилоятнинг энг қолоқ, оғир туманлари ва ММТ, фермер ҳўжаликларига бириктирилди. Ғалла ҳосили учун ҳар бир масъул калласи билан жавоб бериши таъкидланди.

Бу йилги ғалла ўримига вилоятдаги барча давлат ташкилотлари билан бирга, нодавлат ташкилотлари ҳам жалб этилган. Ҳатто Ўзбекистон президенти 2017 йил 30 июндаги ёшлар фаоллари билан ўтган мажлисда таъкидлаган бўлса-да, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят, туман бўлимлари ҳам фермер ҳўжаликлари ва комбайнларга бириктирилди.

Ҳоким ўз сўзида: “Бу йил ғалла ҳосили кўнгилдагидек эмас, план бажарилса катта гап, бирорта фермерга бир грамм ҳам ғалла берилмайди. Ҳамманг қулоғингга қуйиб ол. Бирорта фермер уйига ғалла олиб кирганинини эшитмай. Бу йил фермерга ғалла йўқ. Агар ортиғи билан бажариб қўйган бўлса ҳам, туман бажаролмайди, ўшанга топширади. Бажармаганини бажартирасан, мен билмайман! Скидкани инобатга олиб, ҳар эҳтимолга қарши, фермерлар 105 фоизга бажаришини таъминлайсан! Фермер вой-дод, дейди, оиласи, хотин- бола-чақаси билан сани шантаж қилади, менга пох...й бажартирасан! Бўлмаса, ўзинг бирор жойдан ғалла топасан! Планни бажарган- бажармаганинга қараб, сани кейин ишда қолиш-қолмаслигингни ҳал қиламан” – деди.

Вилоятдан бириктирилганларга қарата: “Ҳамманг сафарбар қилинасан, нарсаларингни ўзинг билан ол. Еб-ичадиганинг, ювинадиганинг, бир ярим ой яшайдиган жойингни ҳам ўзинг топасан. Мен билмайман. Менга ғаллани планини қилиб берасанлар!” – деди.

Вилоят ҳокими туман ҳокими ва вилоят нефть маҳсулотлари тарқатувчисига қараб: “Ҳали ўрим бошланмасдан фермерлардан комбайнга керак бўладиган солярка, автомобилларга керак бўладиган газни пулини бугуноқ ундиринглар”- деб ўқтирди.

"Яна шу аҳвол. Ҳамма ғалла ўримига кетмоқда. Президент бу ёқда мажбурий меҳнат ҳақида бонг урмоқда. Ўзбошимча Самарқанд “ҳукмдори” эса, ҳаммани ғаллага сафарбар қилмоқда” – деб нолиди вилоят ташкилотида ишлайдиган танишим. У оддий мутахассис, лекин уни ҳам бошлиғи ғаллага бириктирган.

Туманлардан биридаги қишлоқ ҳўжалиги бўлими ходимининг айтишича, бу йилги пахта йиғим-терими ҳам ўтган 2017 йилгидан фарқ қилмас экан. "Самарқанд вилоятига пахта териш машиналари келмайди. Ҳамма қўлда теради. Вилоятдаги ташкилотлар ҳаммаси, керак бўлса ўқитувчи ва шифокорлар ҳам барибир керак бўлади. Уларни ҳам пахтага чиқаришади", – деди қишлоқ ҳўжалиги бўлими ходими.

Вилоят ҳокими бу йил баҳор ноқулай келгани учун ғалла ўрими мавсуми мисли кўрилмаган даражада қаттиқ назоратда ўтишини айтди. Бу йил Самарқанд вилоятида ғалла ўримини 10-15 июнь кунлари бошлаш режалаштирилган. Лекин ҳоким масъулларга 30 майдан далага бориб, жойлашиб, вазиятни назоратга олишни юклади.

XS
SM
MD
LG