Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2020, Тошкент вақти: 13:49

“Шўртаннефтгаз” тадбиркорликка тўсиқ бўлиб, икки гектар экинимни қуритиб ташлади”


Қовжираб қолган бодринг

Қашқадарё вилоят, Ғузор туманидаги “ETALON NUR” деҳқон хўжалиги иш юритувчиси Фахриддин Худайқуловнинг OzodMikrofon га арз қилишича, уларнинг қарийб икки гектарлик иссиқхонасига “Шўртаннефтгаз” МЧЖ электр энергияси, сув ва иссиқлик беришни тўхтатиб қўйганидан сўнг барча экин қовжираб қолган.

Фахриддин Худайқуловнинг иддао қилишича, “Шўртаннефтгаз”да директор алмашганидан сўнг янги раҳбарият тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлиб келмоқда.

“Шўртаннефтгаз” тадбиркорликка тўсиқ бўлиб, икки гектра экинимни қуритиб ташлади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:35 0:00
Бевосита линк


Тадбиркор иссиқхонанинг аввалги ва бугунги ҳолатлари расмини ҳам Озодликка тақдим этди.

Сув тармоғидан узилмасдан олдинги бодиринглар ҳолати
Сув тармоғидан узилмасдан олдинги бодиринглар ҳолати
Қовжираб қолган бодринг
Қовжираб қолган бодринг
Кесиб ташланган иссиқ сув қувурлари
Кесиб ташланган иссиқ сув қувурлари
Кесилган сув қувури
Кесилган сув қувури

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG