Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 15:11

“Суднинг айби билан оилам кўчада қолиши мумкин”


Uzbek banner - Open-microphone

OzodMikrofonга мурожаат қилган наманганлик 56 яшар Олимжон Ғафуровнинг айтишича, унинг кўргиликлари илдизи 2015 йил декабрига бориб тақалади.

Ўшанда Олимжон Наманган шаҳар, 10- Тараққиёт кўчаси, 4- уйни 12 100 долларга сотиб олган ва уйга кўчиб кирган. Орадан кўп ўтмай, бир ҳамшаҳри худди шу уйни сотиб олганини даъво қилиб келади ва ҳануз давом этаётган можаро бошланиб кетади.

“Суднинг айби билан оилам кўчада қолиши мумкин”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:46 0:00
Бевосита линк

Ўшандан бери, Олимжоннинг айтишича, уйни сотган шахс жиноий жавобгарликка тортилди, суд уни 4 йилга озодликдан маҳрум қилиб, амнистия қўллади ва жавобгар 2017 йилнинг кузида жазо муддатини ўтаб ҳам бўлди.

Олимжон Ғафуровнинг шикояти мағзи будир: суд уйни икки кишига сотган одамни жазолар экан, уйни унга эмас, балки иккинчи харидорга ўтказиб бериш тўғрисида қарор чиқарган.

“Сотувчи ишини кўрган Жиноят ишлари бўйича суд бундай қарор чиқармаслиги керак эди, уй масаласи бошқа судда – Фуқаролик судида кўрилиши лозим бўлган иш эди”, деб зорланди Олимжон Ғафуров.

Унинг айтишича, шикоят қилиб Олий судгача борган, лекин иш ҳануз ечимсиз қолмоқда. МИБ ходимлари эса, 5 кишидан иборат ғафуровлар оиласидан уйни бўшатиб қўйишни талаб қилмоқда.

OzodMikrofon эшиттириши, ўз форматидан келиб чиқиб, Олимжон Ғафуровнинг шикоятиничуқур ўргангани йўқ ва шунинг учун ҳам бу ишни кўриб чиққан судларнинг қарорига шубҳа қилишга асоси йўқ.

Лекин Олимжон Ғафуровнинг ишонч билан иддао қилишича, иш кўрилар экан, унинг ҳуқуқлари бузилган ва иш қайта кўриб чиқилиши лозим.

Шунинг учун Олимжон Ғафуров билан ўтказилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Эслатма:

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

XS
SM
MD
LG