Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 18:54

“Фирибгар алдади, на мол бор, на пул!”


Uzbek banner - Open-microphone

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшайдиган тадбиркор Маҳмуд Тугалов Мирзачўл туманидаги “Қўшработ гуллари” фирмасига 100 миллион сўм тўлаб, 34 бош қорамол олиш учун шартнома тузгани, аммо фирма раҳбари уларни алдаб кетганидан шикоят қилди.

“Мен банкдан 14 фоизли 100 миллион сўм кредит олиб фирмага тўладим. Орадан бир йил ўтди, фирма раҳбари Абдужаббор Худойбердиев на қорамол берди, на пулни қайтарди. Милицияга шикоят қилдим, лекин милиция уни топишни истамади. Прокуратурага арз қилдим, иқтисод судига беринглар, деди. Мен поччам Шероз билан бирга битта Газел, иккита Дамас ва савдо дўконини гаровга қўйиб кредит олгандим. Бир йилдан буён бекордан бекор кредит фоизини тўлаб келяпман, лекин фирибгарни ушлашга ва мени пулимни қайтариб беришга ҳеч ким ёрдам бермаяпти. Фирибгар эса, гоҳ Тошкентда, гоҳ Жиззахда ялло қилиб юрибди”, деди Маҳмуд Тугалов.

“Фирибгар алдади, на мол бор, на пул!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:42 0:00
Бевосита линк

Тадбиркор имзоланган шартнома ва ўтказилган пул ҳужжатлари нусхасини ҳам тақдим қилди.

"Қўшработ гуллари" ва Маҳмуд Тугалов ўртасида тузилган шартнома
"Қўшработ гуллари" ва Маҳмуд Тугалов ўртасида тузилган шартнома

"Қўшработ гуллари" фирмасига Маҳмуд Тугалов ўтказган пул ҳужжати
"Қўшработ гуллари" фирмасига Маҳмуд Тугалов ўтказган пул ҳужжати

Озодлик “Қўшработ гуллари” фирмаси бошлиғи Абдужаббор Худойбердиевни топишга ҳаракат қилди, лекин унинг телефони ўчирилгани боис, боғланишнинг имкони бўлмади.

Абдужаббор Худойбердиевнинг укаси Мирза, акасининг бу ишларидан хабари йўқлигини Озодликка айтди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG