Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 21:15

Ватанга ўн йил хизмат қилган бўлсам ҳам фуқароликдан маҳрум қилиндим


Комилжон Хаитов

Қашқадарё вилоят, Нишон туман, Талимаржон шаҳарчасида яшаётган 39 яшар Комилжон Хаитов, Ўзбекистон Қуролли кучларида шартнома асосида 10 йил хизмат қилганидан сўнг, ота-онаси Тожикистондан кўчиб келгани учун фуқароликдан маҳрум қилинганидан OzodMikrofonга шикоят қилди.

Ватанга ўн йил хизмат қилган бўлсам ҳам фуқароликдан маҳрум қилиндим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:52 0:00
Бевосита линк

“1992 йил май ойида Талимаржон шаҳарчасига ота-онам, оила аъзоларимиз билан кўчиб келганмиз ва ҳозирги кунга қадар шу манзилда яшайман, 1999 муддатли ҳарбий хизматга чақирилдим хизматни Фарғона шаҳрида 2001 йил май ойигача ўтадим, кейин уйга қайтиб чилангар бўлиб ишладим. 2005 йил май ойида Нишон туман мудофаа ишлари бўлими томонидан шартнома асосидаги ҳарбий хизматга чақирилдим. Аввал Ғузорда, кейин Фарғонадаги ҳарбий қисмда хизмат қилдим. Фуқаролик паспортини Нишон туман, Талимаржон шаҳар паспорт бўлими томонидан 1999 йилда беришган. 2005 йилда 25 ёшга тўлганимда паспортни янгисига алмаштириб олганман ва Нишон туман мудофаа ишлари булимига руйхатга қуйгани борганимда ҳарбий хизматчининг паспорти мудофаа бўлимида туради деб олиб қолишган.

Комилжон Хаитов(ўнгда) акаси ва укаси билан
Комилжон Хаитов(ўнгда) акаси ва укаси билан

2011 йил мен шартнома асосида хизмат қилиб юрганимда Нишон туман ички ишлар паспорт булими томонидан мени фуқаролик паспортимни асоссиз равишда сўроқ-савол қилмасдан ўзларича бекор қилишган. Мен бу масаладан мутлақо хабарсиз эдим, менга бу хақда 2013 йил май ойида ҳарбий қисм кадрлар бўлими бошлиғи айтди. Мен паспортимни бекор қилишганидан хабарсиз ҳолда 2 йил яна хизмат қилдим.

Комилжон Хаитовнинг ҳарбий гувоҳномаси
Комилжон Хаитовнинг ҳарбий гувоҳномаси

Ўзбекистон қуролли кучларида 10 йил хизмат қилдим, лекин ватанимга хиёнат қилганим йўқ. Ўзбекистонни ватаним деб хизмат қилганман. Ҳарбийда муддатли хизмат вазифасини ўтаган икки укамнинг, сингилларимнинг ҳам паспорти тортиб олинди. Гўёки ўлиб кетган отам паспортни пропискага тўғри қўймаган экан.

Мен бу масалада президент виртуал қабулхонаси, республика Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти омбудсманга жуда кўп марта мурожаат қилганман, лекин хеч қайси ёрдам бермаяпти.

Комилжон Хаитов оила аъзолари билан
Комилжон Хаитов оила аъзолари билан

Ахир мен 10 йил ҳарбий қисмнинг махфий бўлимида хизмат қилдим. Ҳарбийга олишдан олдин жуда қаттиқ текширувлардан ўтганман. Тоза одамман, лекин мени гўёки кўчага улоқтиришди. Ҳозир эса бутун оиламиз билан фуқаролиги йўқ шахс бўлиб юрибмиз, ўзим ва укаларим ҳарбий хизматни ўтаган Ватанимда!”

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўринг (9)

XS
SM
MD
LG