Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2021, Тошкент вақти: 06:29

"Адолат йўқ, чарчадим!" - зоминлик ногирон ўқитувчи қишлоғидаги мактабдан иш тополмаяпти


Жиззах вилоят, Зомин тумани, Ём қишлоғида яшайдиган ўқитувчи, иккинчи гуруҳ ногирони Феруза Тилагованинг арз қилишича, у қишлоғидаги мактаб директоридан уч йилдан буён иш сўрайди, аммо иш ололмайди. Саратон касалига чалинганини айтган Феруза Тилагованинг сўзларига кўра, узоқ қишлоқлардаги мактабларга қатнаб ишлаш унга оғир.

23 йиллик тажрибага эга ўқитувчи: Директор қариндошларига иш бору менга йўқ!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:08 0:00
Бевосита линк

“Педагогика билим юртини меҳнат ўқитувчиси сифатида тугатганман. Олий маълумот олай деб Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги университетга ўқишга кирган эдим. Ўтган йили Жиззах пединститутига ўқишимни кўчирдим. Шартнома асосида ўқияпман, бу йил иккинчи курсни тугатяпман. Узоқдаги Бешбеги қишлоғидаги мактабда менежерлик ишини беришган. Ойлигим 600-700 минг сўм, ҳар куни ўн минг сўм йўлкира қиламан. На бир сўм орттира олиб, контрактимга тўлай оламан, на оиламга орттира оламан. Уч йилдан буён туман ХТБ, вилоят ХТБ ва вазирликка қатнаб чарчадим, лекин қишлоғимдан иш бермаяпти. Ваҳоланки, мактаб директори мен каби дипломи бор қариндошларини ишга оляпти. Адолат йўқ, чарчадим! Саратон касалим бор, тўққиз марта операция бўлдим. Тахикардия, артрит каби касалликларим бор. Агар соғ бўлганимда эди, бошқа мактабларга бориб ишлаб келаверардим. Агар яхшилаб текшириб чиқилса мен каби ўрта махсус дипломи борлар бошқа мактабларда бемалол ишлаб юрибди. Зоминда ҳақиқат йўқ!”

Феруза Тилагованинг ногиронлик ҳақидаги ҳужжати
Феруза Тилагованинг ногиронлик ҳақидаги ҳужжати
Феруза Тилагова(Ахмедова)нинг дипломи
Феруза Тилагова(Ахмедова)нинг дипломи

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG