Линклар

Шошилинч хабар
12 май 2021, Тошкент вақти: 17:08

“Covid-19”га қарши курашган санитария ходимлари рағбатлантирувчи пулни тўлиқ ололмади (ВИДЕО)


Сирдарё вилоят, Оқ олтин тумани Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида врач ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Эрали Мамировнинг OzodMikrofonга арз қилишича, уларга ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари учун 6 фоизлик қўшимча рағбатлантирувчи ҳақ тўланмаган.

Эрали Мамировнинг айтишича, Ўзбекистон президентининг 5969 – сонли қарорига асосан карантин даврида Cоvid 19 инфекциясига қарши курашда ишлаган 24 нафар врач ва ходим ноябрь ойигача олти фоизлик устама ҳақни олишган, аммо сўнгги икки ой учун бу ҳақ берилмаган.

Санитария ходими: Рағбатлантирувчи пулни тўлиқ ололмадик¸ ишлаш шароитимиз оғир аҳволда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:51 0:00

СЭОЖСХ ходимлари шундан сўнг вилоят Адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Адлия бошқармаси бу масалани судга чиқарган. Суд СЭОЖСХни қарздор деб тан олиб, 77 миллион сўмни 28 врач ва ходимларга ундириб бериш вазифасини МИБга юклаган.

“Covid-19”га қарши курашган санитария ходимлари рағбатлантирувчи пулни ололмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

МИБ эса ноябрь ойининг 14 кунлигини ундириб берганича, тўхтаб қолган.

Эрали Мамировга кўра, СЭОЖСХнинг Оқолтин тумани бўлими раҳабри ва ҳисобчиси аллақачон ишдан бўшатилган, лекин уларга давлат томонидан берилиши шарт бўлган рағбатлантириш иш ҳақини беришни молия бошқармаси ҳам, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам беришни истамаяпти.

"Ходимлар жуда оғир шароитларда, жонларини хатарга қўйиб, халқ саломатлиги учун меҳнат қилган", деди Эрали Мамиров.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG