Линклар

Шошилинч хабар
28 июл 2021, Тошкент вақти: 09:22

“Агробанк”нинг ноқонуний ишларини танқид қилганим учун ишдан бўшатилдим”


“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Қашқадарё вилоят бошқармаси “ “Оилавий тадбиркорликни кредитлаш” бўлими бошлиғи Лазизжон Мусаев OzodMikrofonга мурожаат қилиб, банк фаолиятидаги камчиликларни ошкора танқид қилгани учун ишдан бўшатилганини иддао қилди:

“Агробанк”нинг ноқонуний ишларини танқид қилганим учун ишдан бўшатилдим”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:22 0:00
Бевосита линк

“Мен 2014 йил 15 майдан буён “Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармасининг юридик бўлим бош мутахассиси, 2020 йил 17 ноябрдан бошқарманинг “Оилавий тадбиркорликни кредитлаш” бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эдим. Иш фаолиятим даврида бирор марта ҳам интизомий жазога тортилмаганман.

2021 йил 8 июндан ҳозирги кунга қадар касаллик варақаси очтирган ҳолда касаллик таътилида бўлсам-да, 29 июндан асоссиз равишда иш берувчининг ташаббуси билан мен билан тузилган меҳнат шартномаси ноқонуний равишда бекор қилинган, мен ушбу буйруқ билан таништирилмаганман.

Мени ишдан бўшатишларига «Агробанк» раиси ва бошқа раҳбарларнинг президент чиқарган қарорларни менсимай ўзбошимчалик билан иш юритишларини танқид қилганим асосий сабаб бўлган.

Биринчидан, оилавий кредитлар бўлимида ажратилаётган кредитларни банк филиаллари ўзлари мустақил ажрата олмайди. Барча ҳужжатларни тахлаб компютерга юклаб, базага киргизасиз, уни Тошкентдан туриб тасдиқлашлари керак. Бизда уни «Кнопка» дейишади. Республика «Агробанки» буни монополия қилиб олган. Натижада кредитлар ажратилмай қолиб, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўляпти. Мен буни жуда кўп ошкор танқид қилдим. Бу уларга ёқмади.

Иккинчидан, республика «Агробанки»да катта лавозимда ишлаб келаётган раҳбарларнинг яқин қариндошларига берилган катта миқдордаги кафолатсиз кредитларни мен аниқладим ва бу ҳақда гапирдим. Албатта, бу уларга ёқмади ва банк бошқаруви раиси босими билан мени ишдан ноқонуний бўшатишди. Раҳбарларнинг бу хатти-ҳаракати меҳнат қонунчилигига зид эканлиги ҳақида прокуратурага ариза киритдим ва судга мурожаат қиламан".

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG