Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 03:36

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ногиронлар қийналиб яшашга мажбур экан!”


Тошкент вилоят, Қибрай туман, Янгийўл маҳалласида яшайдиган биринчи гуруҳ ногирони, кўзи ожиз Сайёра Ханнинг OzodMikrofonга арз қилишича, унга 2018 йилда уйидан 80 километр узоқликда жойлашган Олмалиқ шаҳридан икки хонали уй беришган, лекин у қарийб тўрт йил давомида уйга эгалик ҳуқуқини ололмаган:

“Мен 2014 йилдан буён уй-жой масаласида ҳокимликка мурожаат қилар эдим. Икки фарзандим бор. 2018 йилда Олмалиқ шаҳридан кам таъминланган ва ногиронлар учун қурилган уйдан биттасини менга беришди. Мана, қарийб тўрт йилдан буён Олмалиқ ва Қибрай ўртасида сарсон бўляпман. Шу пайтгача эгалик ҳуқуқи берилмади. Имзосиз, печатсиз битта сохта сертификат беришган, холос. У эса ҳеч қаерга ўтмайди. Эгалик ҳуқуқи берилмас экан, бу аниқ бўлди. Кўчиб ўтдим. Лекин бола пулини тўғрилай олмадим, ижтимоий муҳофазадан қолиб кетдим. Кейин у уйдан чиқадиган сув менинг болаларимга салбий таъсир қилди. Болларимга аллергия тошиб кетяпти. Олмалиқнинг об-ҳавоси ва суви менга ва болаларимга жуда оғирлик қиляпти. Қанча сайёр қабуллар бўлди, илтимос қилдим, ёлвордим, ўзимизнинг Қибрай туманидан ота-онамга яқинроқ жойдан уй беринглар деб, ҳеч ким қулоқ солмади. Охири Сенатнинг орқа томонидаги "Кабмин"га борсам, ўнта эркак мени кўтариб олиб, чиқиб кўчага отиб юборишди. Роса алам қилди, йиғладим, сиқтадим, бир кўзи ожиз аёлга муносабат шумикан, деб хўрлигим келди. Биздаги қонунлар қоғозда қолиб кетар экан, аслида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ногиронлар қийналиб яшашга мажбур экан”.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!.

XS
SM
MD
LG