Линклар

Шошилинч хабар
01 феврал 2023, Тошкент вақти: 15:17

OzodMikrofon: “Дадам аямни уриб ўлдириб қўйгунча жим қараб тураверасизларми?”


Uzbek banner - Open-microphone

Сурхондарё вилоят, Денов шаҳар, Янгиҳаёт маҳалласида яшайдиган 23 яшар Муқаддас Зоирова OzodMikrofonга мурожаат қилиб ана шу гапни айтди.

Муқаддаснинг иддао қилишича, ичкиликка берилган дадаси йиллар давомида онаси ва фарзандларини дўппослаб келади. Раҳмсиз отадан жабр кўрганларнинг ИИБга, маҳалла раиси, хотин-қизлар бўлимига қилган мурожаатлари ҳеч қандай натижа бермаган:

“ИИБ профилактика инспектори аризаларимни "ярашдик, ҳаммаси яхши" деб, менинг номимдан ўзи ёзиб, ёпиб юбормоқда, аямнинг ажрашиш ҳақида берган аризасини суд мана бир йил бўляптики кўриб чиқмаяпти. Биз бу ҳовлида юрагимизни ҳовучлаб, зириллаб икки хонада яшаяпмиз. Аямни ёлғиз қолдиргани қўрқаман, чунки дадам доим ўлдираман, чопиб ташлайман деб таҳдид қилади. ИИБ, маҳалла ва хотин-қизлар бўлими ходимлари фожиа содир бўлишини кутиб турибсизларми? Бизни бу азобдан қутқаринг!”

OzodMikrofon: “Дадам аямни уриб ўлдириб қўйгунча жим қараб тураверасизларми?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:02 0:00
Бевосита линк

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!.

XS
SM
MD
LG