Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2020, Тошкент вақти: 23:36

“Ҳоким Президентни қизига совчи кутган аёлдек кутиб олди”


Uzbek banner - Open-microphone

Қашқадарё вилоят, Косон туманидан “OzodMikrofon”га қўнғирооқ қилган, исми сир қолишини сўраган тингловчи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига сафари давомида у борадиган жойлар аввалдан тайёрлаб қўйилгани, видеоселекторда сўзга чиққанлар эса аввалдан “ўқитиб” қўйилгани ҳақида гапирди.

“Президентимиз Олий Мажлисда “менинг боришимга махсус тайёргарлик кўрманглар, кўзбўямачилик қилманглар” деб айтган бўлсалар ҳам, лекин фақат Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев тайёрлаб қўйган жойларни бориб кўрдилар. Президент халқ орасига кирмади, оддий халқдан нима дардинг бор деб, сўрамади. Бир фаолнинг мажлисда гапириши керак бўлган гаплари уч кун ёдлатилганига ўзим гувоҳ бўлдим”, дейди косонлик тингловчи.

ОзодМикрофон: “Ҳоким қизига совчи кутган аёлдек фақат супирилган жойларни президентга кўрсатди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:52 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўринг (11)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG