Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:52

Мирзиёев бошқарув моделининг Каримовнинг “Ўзбек модели”дан фарқи нимада?


Сарлавҳага чиқарганимиз саволни сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга бердик. Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келганидан буён ўтган икки йил ичида Ислом Каримов давридаги “Ўзбек модели” деган баландпарвоз ибора унутилди.

Бошқарувнинг аввал кўрилмаган усулларидан фойдаланилмоқда.

Масалан, Президентнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан шаҳар, туман ва вилоятлар 4 секторга бўлинди.

Бу секторларнинг бирини ҳоким, иккинчисини прокурор, учинчисини солиқ хизмати бошлиғи, тўртинчисини эса, ички ишлар бошлиғи бошқармоқда.

Хўш, бу қандай бошқарув модели бўлди?

Бу Раббимовга берган яна бир саволимизки, умуман, бугунги суҳбат Мирзиёев бошқарувининг Каримов бошқарувидан фарқи бор-йўқлиги устида бўлди.

Мирзиёев бошқарув моделининг Каримовнинг “Ўзбек модели”дан фарқи нимада?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:13 0:00
Бевосита линк

Шарҳларни кўринг (13)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG