Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2024, Тошкент вақти: 16:46

Катта ўғрилар қаерда: Энергетикадаги ўғриликлар фақат истеъмолчилар томонидан содир этиладими?


Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев "Газпром" раҳбари Алексей Миллер билан. Иллюстратив сурат.
Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев "Газпром" раҳбари Алексей Миллер билан. Иллюстратив сурат.

Энергетика вазирлигининг тармоқ ва расмий платформаларида ҳар ойда ўнлаб бир типдаги хабарларга кўзингиз тушмаслиги мумкин эмас.

Қаердадир фалон истеъмолчи тармоққа ноқонуний уланиб, фалон миллиард сўмлик газ ишлатган, пистон истеъмолчи электр энергиясидан пистон миллион сўмлик зарар келтирган, яна бир муттаҳам эса майнинг ферма ташкил этган. Ва ҳоказо ва ҳоказо.

Албатта, энергетикадан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан доимий профилактика ўтказилиши бу тўғри, жазо ва жарималар ҳам шафқатсиз бўлиши керак.

Лекин гап шундаки, сиз масалан, бирон марта бирон жойда фалон кон ё заводдан ўзи 600 млн.куб чиқсаям, 500 млн.газ магистрал трубага ўтди, деб кўрсатишибди , пистон ИЭС 500 млн.куб.газ ёқиб, 600 млн.куб кўрсатибди, шу тариқа 100 млн.куб газни ўғирлашибди қабилидаги хабарларни ўқимайсиз.

Лекин электрдан 25%, газ 2-5%гача табиий йўқотишларимиз бор, деган айюҳаннослар тинмайди. Балки бу ўзи йўқотишмасдур, балки йўқотиш дейилганинининг катта қисми ўғриликдир?

Конлардан бошланиб тегишли хос газзаправкалар-у, ИЭСларда ёпилиб кетадиган ўғриликлардир?

Балки энди ўғриликни манбасидан, катта ўғрилар орасида ҳам қидиришни бошлармиз?

Кремль чангалидаги ўзбек гази
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:19:16 0:00


Кимдир, энергетикларнинг форумида қатнашаётган медиа вакиллари бўлса, халққа юз қаратишни истамаётган вазир ва энергетик корчалонларни қувиб етиб олишса, шу саволни бериб кўришсин.

Отабек Бакиров

Иқтисодчи, блогер

Телеграмдаги Bakiroo каналидан олинди.

Таҳририятдан: OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Форум

XS
SM
MD
LG