Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:29

OzodTarmoq: "Пахтани чмолар теради" деган фермерни президентнинг куёви жазолади


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

Дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда пахта даласида бир йигитнинг кўринишидан ўзидан катта аёл билан оғзаки жанжали акс этган видео тарқалди. Йигит жанжал давомида аёлни “Чмо” бўлганингдан кейин пахта терасанда”, деб ҳақорат қилади. Маълум бўлишича, теримчи аёлни ҳақоратлаган йигит фермердир.

Орадан бир неча соат ўтиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров ўзининг Инстаграмида фермернинг топишни ва жазоланишини шахсан назоратга олишини маълум қилди.

"Ярамас жазосиз қолмайди! Бу масала билан шахсан шуғулланаман!" деб ёзди Отабек Умаров ва кетидан рус тилида мана бу гапни қўшди:

"Негодяй обязательно будет наказан! Вопросом займусь лично!"⠀

Яна бир неча соатдан сўнг Отабек Умаров қуйидаги постни қолдирди:

"Қўполлик қилган шахснинг кимлиги аниқланди. Кечирим сўраш одилона жазони таъминлашнинг биринчи қадами холос. Тез фурсатларда унга нисбатан қонунда белгиланган чора кўрилади".⠀

Бу пост ортидан фермернинг кечирим сўраб турган видеосини жойлаштирди.

Мана ўша видео:

OzodTarmoqдан 3 та савол:

Беодоб фермерларни жазолаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви ваколатлари доирасига кирадими?

Беодоб фермерларни жазолаш Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари ваколатлари доирасига кирадими?

Беодоб фермерларни жазолаш Триатлон федерацияси раиси ваколатлари доирасига кирадими?

XS
SM
MD
LG