Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 17:50

"Пахтага чиқмаслик давлатга қарши чиқишми?"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Пахтага чиқмаслик давлатга қарши чиқишми?"

"Фарғона вилоят, Фурқат туманидаги тадбиркорлар пахтага чиқишга мажбурланмоқда. Туман ҳокими, прокурор ва милиция бошлиғи тадбиркорларни солиқ идораси олдига тўплаб, дўқ-пўписа билан "ҳамманг пахатага чиқасанлар, давлатга фойданг тегмайди бирортангни! Пахтага мажбурлаяпти, деб хоҳлаган жойингга арз қилларинг," деди.

Милиция бошлиғи "агар кимда ким чиқмаса, давлатга қарши чиққанликда айбланди," деди. Пахтага чиқмасак, бу давлатга қарши чиқишми? Кимда-ким чиқишдан бош тортса, эртадан унинг дўкони ва цехини солиқ босишини айтди туман ҳокими. Ҳамма тадбиркорларни тўплаб, гўёки бойланган итдай муомала қилди. Патент тўласак, лицензия бўлса, инкасса қилсак, солиқ тўласак. Яна нима қилиш керак? Тушунмадик.

Милиция бошлиғи гўёки Худо эмиш. "Хоҳлаганинг арз қилиб, хоҳлаган жойинга бор," деди. Ким ўзини у ёқ-бу ёққа ташласа, 15 суткага тиқамиз. Нима бу мажбурий меҳнатми яна?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (5)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG