Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 04:45

ТОШКЕНТ – “Ҳоким ҳашарчиларни калиш билан алдади”


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “Ҳоким ҳашарчиларни калиш билан алдади”

ПСКЕНТ. “Тошкент вилояти Пскент туманидан мактуб йўлламоқдамиз. Айни дамда АГМК ходимлари Пскент туманида жавлон уриб пахта термоқда. Ҳоким эса ҳашарчиларга калиш улашмоқда. Шу билан одамларни алдаш мумкин деб ўйласа керак-да. Далада пахта йўқ, аммо шунга қарамай совуқда қийналиб юрибмиз. Ҳоким калиш тарқатгунча мажбурий меҳнатга барҳам бериш ҳақида ўйласа бўларди!”

(Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Муштарий ўз гапларини асослаш учун видео, фото ё ҳужжат илова қилмаган. Аммо у ўзи Олмалиқ шаҳрида яшаши ва АГМКда ишлайдиган 150та маҳалладошининг автобусларда пахтага олиб кетилганини айтмоқда. Озодлик бу хабарни ўрганишда давом этади. "Olmaliq hayoti" телеграм каналидан олинган бу суратда айнан Пскент туман ҳокими эканига Озодликда аниқ маълумот йўқ.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG