Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:09

18 яшар йигит 16 яшар синглиси билан ётган йигитни юрагига ўроқ санчиб ўлдирди

  • Озодлик

Паяриқ туман тиббиёт бирлашмаси

25 ноябрга ўтар кечаси Самарқанд вилоят, Пайариқ тумани Чопарошли Бола қишлоғи, Тарақққиёт маҳалласида яшовчи 18 яшар Ш.М. маҳалладоши 21 яшар Ж.С.ни юрагига ўроқ санчиб ўлдирди. Вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирининг воқеадан хабардор мулозимининг Озодликка айтишича, қотилликка Ш.М.нинг 16 яшар синглиси ва унинг йигити ўртасидаги ишқий муносабат сабаб бўлган.

Воқеа иштирокчиларининг исм-фамилиялари Озодликка маълум, лекин тергов жараёни бораётгани боис, уларнинг шахсига оид маълумотлар очиқланмаётир.​

Воқеадан хабардор мулозимга кўра, тонгга яқин соат 3 да тўйдан уйга қайтган Ж.С. "уятли манзарага гувоҳ бўлади".

"Ш.М. қишлоқдоши тўйидан уйига қайтгач, уятли манзарага гувоҳ бўлади. Ш.нинг 16 яшар синглиси М. маҳалладоши Ж. билан диван устида яланғоч ҳолда ётган бўлади. Эшикни очиб кўрганидан кейин, жаҳл устида бориб, айвонда печка устида турган ўроқни олиб, Ж.нинг кўкрак қисмига уради", деди ички ишлар мулозими.

Шундан сўнг, Ш. нинг синглиси М. қонга беланиб ётган Ж.га ёрдам бериш мақсадида қўшниларидан бирини ёрдамга чақиради.

Ҳайдовчи бўлган қўшни эса, автомобилида бориб, айни маҳаллада яшовчи Ж.нинг ота-онасини ҳодиса юз берган жойга олиб келади.

Тараққиёт маҳалласида яшовчилардан бирининг айтишича, ота-онаси Ж.ни зудлик билан туман марказий шифохонасига олиб боради.

Аммо, Пайариқ туман маркази - Челак шаҳридаги 1- шифохона навбатчисининг Озодликка айтишича, касалхонага келтирилган пайтда Ж.С.нинг аллақачон жони узилган бўлган.

"25 ноябрь эрталаб соат бешларда Ж. С.ни олиб келишди. Лекин, кеч бўлганди. Ўроқ юракка санчилган экан. Ж. воқеа жойида 10 минут ўтар-ўтмас жони узилган экан," деди Челак шаҳридаги 1-шифохона навбатчиси.

Ҳодисадан бир неча соат ўтиб, Ш. М. ҳибсга олинган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғаган Пайариқ туман прокуратураси ҳозирда тергов ишларини бошлаган.

Ўзбекистон бўйлаб, хусусан, Самарқанд вилоятида содир бўлган маиший асосдаги қотилликлар ҳақида Озодлик ўз вақтида хабар бериб келади.

1 ноябрга ўтар кечаси Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида халқ орасида "Абдулла долларчи" деб ном чиқарган 34 ёшли тадбиркор пичоқлаб кетилган эди.

2016 йил июнида самарқандлик йигитни буюртма асосида ўлдирган қайнота 12 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

2014 йил сентябрида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 14 яшар қизча ўз бобосини пул бермагани учун болта билан чопиб ўлдирган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG