Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:38

Каримов қамоқларида қарийб 10 йил ўтириб чиққан ҳуқуқбонга халқаро мукофот берилди


Қароргоҳи Прагада жойлашган People in Need (“Муҳтож одамлар”) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти 31 октябрда ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғуновни “Адолатсизлик ҳикояси” халқаро мукофотига лойиқ деб топди.

People in Need халқаро нодавлат ташкилоти 15 йилдан буён "Адолатсизлик ҳикояси" мукофотини "тоталитар режим томонидан таъқиб этилган шахсларга" бериб келади.

Ташкилот тарқатган баёнотга кўра, Аъзам Турғунов “диктатура тизимига қарши курашда кўрсатган жасорати учун” нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди.

66 яшар Аъзамжон Турғунов ҳозир ўзбекистонда куч тизимлари муносабатидан норози бўлган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келади.

Дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатларида ўз идораларига эга бўлган People in Need нодавлат ташкилоти демократия ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

Ташкилот, шунингдек, сиёсий таъқибларга учраган ҳуқуқбонлар, журналистлар ва уларнинг оилаларига тўғридан-тўғри ёрдам бериш ва демократик қарашдаги гуруҳларни қўллаб қувватлаш билан шуғулланади.

"Мен - ёлғиз эмасман"

Совринни оларкан Аъзаз Турғунов охирги пайтларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланиш қийинлашиб бораётганини билдирди.

- Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлиш ҳақиқатан оғирлашиб кетаётгани ҳақида охирги кунларда кўпроқ ўйлайдиган бўлдим. Мен инсон ҳуқуқлари фаолияти билан 20 йилдан кўпроқ вақт давомида шуғулланаман, улардан 15 йилини уйдирма айбловлар билан панжара ортида ўтказганман, деди Аъзам Турғунов Прага марказидаги маданият саройига йиғилган юзлаб меҳмонлар ва ташкилотчилар ўнгида чиқиш қиларкан.

Ҳуқуқбон ўзига нисбатан таҳдидлар ва босимлар ҳамон тўхтамаётганини айтди.

- Яқинда мен эрталабдан иккита суд мажлисига йўл олганимда мени ортимдан кузатаётган ДХХ ходими: "Эй чол, сени уйинг орқасида машина уриб кетишидан қўрқмайсанми!?" деб сўради, дея ҳикоя қилди Агзамжон Турғунов.

- Барчангизга ва ҳар бирингизга ташаккур, чунки, сиз ёнимда экансиз, махсус хизматлар таъқиблари, телфонларимни эшитишлари, интернетимни ўчириб қўйишлари, қўрқитишлари ва туҳматларига қарамасдан, мен - ёлғиз эмасман, деди Агзам Турғунов.

Ҳуқуқбон озодликка чиққанидан буён Каримов даврида ноҳақ қамалган шахсларни реабилитация қилиш учун курашиб келади.

У шу мақсадда ташкил этган ташкилотини рўйхатдан ўтказишни сўраб жорий йилнинг ўзида Адлия Вазирлигига уч марта мурожаат қилгани, аммо ҳар гал рад жавобини олганини айтди.

Cинмаган

Аъзам Турғунов президент Ислом Каримов даврида касбий фаолияти учун қамалган, вафотидан сўнггина озод этилган таниқли ҳуқуқбонлардан биридир.

2017 йил октябрида Озодлик "Синмаганлар" туркумида Аъзамжон Турғунов ҳақида махсус фильмни намойиш қилганди. ​

Қамоқдан чиққан фаол Жаслиқ қийноқлари¸ Мирзиëев маддоҳлари ва мухолифлик ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:43 0:00

2008 йилда товламачиликда айбланган Аъзам Турғунов орадан салкам ўн йил ўтиб озодликка чиқди.

- Эшитгансиз-ку, Августо Аврелийнинг бир гапи бор: "Адолатли суд ва ҳақиқат бўлмаган жойда давлат қароқчилар тўдасига айланади". Менга нисбатан шунақа муносабатда бўлишди, - деб айтганди ҳуқуқбон Озодлик 2017 йил октябрида бўлиб ўтган суҳбатда.

Халқаро ташкилотлар Аъзам Турғуновни Каримов даврининг сиёсий тутқуни дея эътироф этганлар.

Аъзам Турғунов ўзининг сохта жиноят ишига асосланиб ноҳақ қамалгани, қарийб 10 йил эркинликдан маҳрум бўлгани ва ўзини реабилитация қилишни сўраб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган.

Шарҳларни кўринг (3)

XS
SM
MD
LG