Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2019, Тошкент вақти: 16:07

Ўзбекистонликлар 250 минг долларгача тўлаб, чет элда операция қилдиришга мажбур бўлмоқда


Иллюстратив сурат.

Трансплантацияга оид қонуннинг йўқлиги ўзбекистонлик беморларни қийин аҳволга солиб қўяяпти. Таълим вазири 40 йилдан буён капитал таъмирдан чиқмаган мактабларни бориб кўрди. Хоразмда эрининг калтакларидан безор бўлган аёл уни пичоқлаб ўлдирди.

_____________________________________________________________

Трансплантацияга оид қонуннинг йўқлиги ўзбекистонлик беморларни қийин аҳволга солиб қўймоқда

Ўзбекистонда трансплантацияга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг йўқлиги беморларни қийин аҳволга солиб қўймоқда (“Жамият”, 6 июль). Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадахўжаевага кўра, ўзбекистонлик беморлар 15 мингдан 250 минг долларгача тўлаб, чет элда жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлаяпти. Бу эса мамлакатда инсон органлари, тўқима ва ҳужайраларини трансплантация қилишга оид қонун қабул қилиш ғоят долзарблигини кўрсатади. Хабарга кўра, айни пайтда Қонунчилик палатасида “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда. Навбатдаги муҳокамаларда депутатлар инсон аъзоларини ажратиб олишга мажбур қилиш учун жиноий жавобгарликни жорий қилиш лозимлигини таклиф этган.

Халқ таълими вазири салкам ярим асрда давомида таъмирланмаган хароб мактабларни бориб кўрди

Янги тайинланган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд вилоятидаги мактабларни айланиб, кўп йиллардан буён йиғилиб қолган муаммоларга эътибор қаратди (“Оила даврасида”, 12 июль). Қайд этилишича, вилоят бўйича 18 та мактаб тўлиқ реконструкцияга, 349 та мактаб капитал таъмирга муҳтож. Ўнлаб мактаблар ачинарли аҳволда, 35-45 йил давомида таъмирланмаган. Юзлаб мактабларда жисмоний тарбия дарсларини ўтиш учун спорт зали мавжуд эмас. 474 та мактабда таълим олувчилар сони мактаб сиғимидан 50 фоизга ортиқ. Эслатиб ўтамиз, сўнгги 20 йил давомида Халқ таълими вазирлиги мактаблар билан боғлиқ муаммолардан кўз юмиб, соҳада оламшумул ютуқларга эришилаётгани ҳақида ҳисобот бериб келган.

Хоразмда хиёнат сабаб қотиллик рўй берди

Хоразмда хиёнат сабаб қотиллик рўй берди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси вакили Баҳром Салаев маълум қилган (“Ҳуқуқ”, 12 июль). Исми ошкор этилмаган 32 ёшли ҳамшира эри хиёнат қилаётганини гумон қилиб, унга қасдма-қасд ўзи ҳам жазман топган. Хиёнат эса оилавий жанжални кучайтирган. Эр хиёнат йўлига кирган аёлини калтаклашни одат қилган. Ана шундай жанжаллардан бирида аёл эрини пичоқлаб ўлдирган. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди қотил аёлга 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар, хусусан, ушбу оиланинг 3 фарзанди тақдири очиқланмаган.

XS
SM
MD
LG