Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:57

OzodDayjest: Канада “грин кард”ини 5500 долларга сотган шахс 7 йилга қамалди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

“Қишлоқ қурилиш инвест” ширкати сифатсиз қурилган “намунали” уйлар борасидаги эътирозларга беписанд муносабатда бўлмоқда. Самарқандда “грин кард” учун 5500 доллар олган ундирган фирибгар ушланди. Сурхондарёлик аёл шифокор айби билан буйрагидан айрилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

“Қишлоқ қурилиш инвест” ширкати аҳоли эътирозларига “ўзимиз хон – кўланкамиз майдон” қабилида муносабатда бўлмоқда

“Қишлоқ қурилиш инвест” инжиринг компанияси томонидан “намунали” дея қурилаётган уйлар замонавий талабларга жавоб бермаётгани борасидаги эътирозлар кўпаймоқда (“Оила даврасида”, 26 июль). Жумладан, Тошкент вилояти Паркент тумани “Истиқбол” маҳалласида сифатсиз қурилган янги уйлар ҳам кўп муддат ўтмай ҳалокатли аҳволга келиб қолган. Бир неча юз миллион сўм сарфлаб уй харид қилган мулк эгалари эса “Қишлоқ қурилиш инвест”дан ҳеч бўлмаса уйни қайта таъмирлаб беришни талаб қилмоқда. Аммо ширкат бу борадаги ёзма ва оғзаки мурожаатларга беписанд муносабатда бўлаяпти. Қайд этилишича, давлат буюртмаси асосида қурилаётган уйларнинг сифатига масъул бўлган компаниянинг бепарволиги, “ўзимиз хон – кўланкамиз майдон” қабилидаги муносабати мулк эгаларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Самарқандда “грин кард” учун 5500 доллар ундирган фирибгар қўлга олинди

Самарқандда “грин кард” учун ҳужжат тўлдириш билан шуғулланиб фирибгарлик қилган шахс маҳкамага тортилди (“Ҳуқуқ”, 26 июль). Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси вакили Шавкат Эгамбердиев хабар берган. Исми ошкор этилмаган шахс “Фортуна голд консултант” фирмасини ташкил қилиб, “грин кард” анкеталари тўлдириш баҳонаси билан одамларни чув туширган. Жумладан, чет элда кетишга талабгор бўлган йигитни Канада “грин кард”ини ютдингиз, дея алдаб, ундан 5500 доллар олган. Аммо пулни олгач, дом-дараксиз ғойиб бўлган. Шундан кейин жабрдийда ҳуқуқ идораларига мурожаат қилган. Фирибгарликда айбланган йигит 7 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Бемор аёлни буйрагидан мосуво қилган шифокор жазосиз қолмоқда

Сурхондарё вилояти Денов тумани Ўртақишлоқ маҳалласида яшовчи Зулфия Бекмуродова шифокор Бибинор Жабборованинг малакасизлиги сабаб битта буйрагидан айрилди, яна битта буйругининг фаолияти эса бузилди (“Жамият”, 20 июль). Беш фарзанднинг онаси бўлган З.Бекмуродова тоби бўлмай, Денов туман тез тиббий ёрдам марказига келган. Кардиология бўлими шифокори Б.Жабборова беморга нотўғри ташхис қўйиб, унинг қон босимини тушириш учун 12 кун “даволайди”. Аҳволи баттар оғирлашган бемор Самарқанддаги кўп тармоқли шифохонага борган. Тиббий кўрикдан кейин шифокор Б.Жабборова қўйган ташхис ва даволаш усули нотўғри бўлгани, бемор аёлнинг битта буйраги аллақачон ишдан чиққани, яна битта буйрагининг фаолияти бузилгани маълум бўлган. З.Бекмуродованинг битта буйраги Тошкентда операция йўли билан олиб ташланган. Бемор шифокорнинг малакасизлиги устидан Президент порталига мурожаат қилган, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги малакасиз шифокорга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаган.

XS
SM
MD
LG