Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:17

27 давлат сайëҳлари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Президентликка номзод

2 декабрь куни Шавкат Мирзиëев қўл қўйган “Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор 27 давлат сайёҳларининг 2017 йил 1 апрелидан Ўзбекистонга визасиз киришига изн берди.

КЕЧИКТИРИЛДИ
Қарор ижроси учун хавфсизлик вазияти тайëр эмас¸ деган хулосага келинди

Президент Шавкат Мирзиëев 9 январь кунги фармони билан 2 декабрь куни ўзи имзолаган "Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги аввалги қарори ижросини беш йилга кечиктирди.

Муваққат президент қарорига кўра¸ жорий йил 1 апрелидан бошлаб 15 давлат сайёҳлари ва 12 мамлакатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартиби бекор қилиниши лозим эди.

Бир ой аввал қабул қилинган қарорнинг сайловлардан сўнг кечиктирилганини изоҳлаш учун келтирилган қисқа изоҳда "хорижлик сайёҳлар ва ўзбекистонликлар ҳаёти хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш" билан боғлиқ хавотирлар тилга олинган.

Шунингдек, эски қарор ижросини кечиктиришга оид янги қарорнинг "сайёҳлик фаолиятини барқарор ва мувозанатлаштирилган ҳолда тараққий эттириш, зарур моддий-техник базани шакллантириш, чет эл давлатлари билан тенг ҳуқуқли ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида" қабул қилингани айтилди расмий хабарда.

Ижроси кечиктирилган қарорда¸ 2017 йилнинг 1 апрелидан Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония ватандошлари Ўзбекистонга визасиз кириши кўзда тутилган эди.

Айни пайтда¸ Бельгия Қироллиги, Индонезия, ХХР (сайёҳлик гуруҳлари таркибида), Малайзия, АҚШ, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 55 ёшдан ошган фуқаролари¸ Ўзбекистонга кириш пунктларида 50 долларлик йиғимни тўлаб¸ мамлакат ҳудудида 30 кунгача сайëҳат қилиш имконига эга бўлиши мумкин эди.

XS
SM
MD
LG