Линклар

Шошилинч хабар
04 апрел 2020, Тошкент вақти: 19:22

Мирзиёев халққа мурожаат қилди: захира етарли, хавотир ёки ваҳимага асос йўқ! (ВИДЕО)


Шавкат Мирзиёев халққа мурожаат қилди, 18 март, 2020

Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди.

Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.

Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди:

"Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади".

"Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда".

"Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир".

"Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ".

"Жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак. Матбуот ва ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз зарур. Бу масалани ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам алоҳида назоратга олиши лозим".

"Менинг топшириғимга мувофиқ, Махсус ишчи гуруҳ туризм, транспорт, фармацевтика ва енгил саноат каби соҳаларга солиқ таътиллари бериш, кредитларни қайтариш муддатини кечиктириш, кечиктирилган ташқи қарздорлик учун жарима қўлламаслик тартибини жорий қилиш чораларини кўрмоқда".

18 март ҳолатига кўра:

- Ўзбекистонда 15 кишида вирус аниқланди. Булар Париж, Истанбул, Лондон ва Дубайдан қайтган ватандошлар ҳамда уларнинг яқинларидир.

- ССВ вазирлиги 13 киши орасида оғир аҳволда бўлган бемор йўқлиги, шифохоналарда 641 киши ётгани, карантинда бўлган 8 минг кишидан 5700 нафарига жавоб берилганини маълум қилди.

- 16 мартдан бошлаб, Ўзбекистонга кириш-чиқиш тўхтади, таълим муассасалари ёпилди, давлат идораларида мажлислар тўхтатилди.

- ЖССТ Европа ҳануз COVID-19 пандемияси маркази бўлиб қолаётганини билдирди, аксар Европа давлатларида фавқулодда вазият амалда.

- Вирус юқтирганлар расмий сони 182 мингдан, ўлганлар сони эса 7 минг кишидан ошди, 80 мингга яқин одам соғайди.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG