Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2022, Тошкент вақти: 08:24

Австрия канцлери: Путин “Донбасс масаласини ҳал этиш” фикрида собит турибди


Нехаммер Россия Украинага уруш очган 24 февралдан бери Москвага борган илк Европа лидери бўлди.

Австрия канцлери Карл Нехаммер Москва яқинида Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашуви тафсилотларини очиқлади.

Австрия журналистлари учун ўтказилган брифингда канцлер Путин билан учрашувдан ҳеч қандай ижобий таассурот олмаганини айтди. Нехаммер Путин санкцияларга қарамай, “Донбасс масаласини ҳал этиш” фикрида собит қолаётганини таъкидлади. Айни пайтда Путин Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар ўта оғир эканини тан олган.

Карл Нехаммер Путинга “Украинада уруш тезроқ тўхтатилиши шарт” эканини, “Украинада одамлар ўлар экан, Россияга нисбатан санкциялар янада кучайтирилишини” маълум қилган.

Канцлер Путин билан учрашув қатъий оҳангда ва очиқ ўтганин билдирди. “Бу дўстона ташриф эмас эди. Бу сафар мажбурий бўлди”,-деди у.

Икки давлат лидерлари Буча воқеаси юзасидан қарама-қарши позицияни билдирди. Бучада Россия ҳарбийлари томонидан юзлаб тинч аҳолининг қатлом қилинишини Россия президенти “ғарбнинг нохолислиги” сифатида баҳолаган.

Нехаммер Россия Украинага уруш очган 24 февралдан бери Москвага борган илк Европа лидери бўлди. Москва яқинидаги Ново-Огарёво резиденциясида ўтган учрашив бир ярим соат давом этди.

Австриянинг Kronen Zeitung газетасининг ёзишича, Нехаммер учрашувда Путин билан қўл бериб кўришмасликни ва суратга тушмасликни илтимос қилган. Нехаммер бу учрашувдан ва фотосуратлардан Россия пропагандаси фойдаланмаслиги учун шундай йўл тутганини айтган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков учрашув аввалидаёқ музокаралар тўғрисида ҳеч қандай баёнот ва хабар берилмаслигини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG