Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:50

Тошкентга борадиган машиналар вилоятлардан чиқарилмаяпти


Uzbekistan - Qamchiq pass traffic length till 5 km
Uzbekistan - Qamchiq pass traffic length till 5 km

Ўзбекистон вилоятларидан Тошкентга йўл олган автомобиллар йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан постларда тўхтатилиб, ортга қайтариляпти. Озодлик суҳбатлашган йўл ҳаракати хавфсизлиги мулозимларига кўра, ҳар йили мустақиллик байрами олдидан ўтказиладиган бу тадбир, сўнгги икки кунда анча кучайтирилган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги расмий хабардан сўнг, вилоятлардан пойтахтга олиб борадиган йўллардаги постларда назорат ва автомобиллар чеклови кучайтирилди.

Исми сир қолишини сўраган тадбиркорлардан бирининг айтишича, улар Наманган постидан чиқиш учун таниш-билишларни ишга солишга мажбур бўлган:

“Биз Қўқондан Самарқандга ўзимиз ишлаб чиққан товарни олиб кетаётгандик. Намангандаги Қамчиқ постидан бизни ўтказмай, ортга қайтарди. Қаёққа кетаётганлигимиз ёзилган йўлхатни кўрсатсак ҳам ўтказмади. Сабабини сўрасак, айтмайди. Ортга қайтиб, постдагиларни танийдиган танишни топдик. У ўртага тушгандан сўнг, пул бериб ярим кечаси соат ўн иккиларда ўтиб кетдик. Биз ўқишга кетаётган студентларни ҳам ўтказмаётганига гувоҳ бўлдик”, деди тадбиркор.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармасида ишлайдиган Озодлик манбаси 25 августдан жорий йилинган бу тадбир, сўнгги икки кунда анча кучайтирилганини тан олди:

“Ҳар йили мустақиллик байрамидан олдин шундай чекловлар жорий қилинади. Агар тошкентлик бўлса, зарур касали бўлса, шулар ва студентлар ўтказиляпти. Қолган бирорта мошин ўтказилмаяпти. Айниқса, президент касал деган хабар келганидан сўнг, чекловлар янада кучайтирилди”, деди ички ишларда ишлайдиган Озодлик манбаси.

Хоразм вилоятининг ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини сўраган мулозими ҳам Тошкентга йўл олган бирорта машина ҳам вилоятдан чиқарилмаётганини айтди:

“Мустақиллик байрами муносабати билан 21 августдан бошлаб Тошкентга автобус қатнови тўхтатилди. 25 августдан енгил мошиналарни ўтказмаяпмиз. Такси ҳам, уларнинг йўловчилари ҳам ортга қайтариляпти. Айрим таксилар Бухорога боряпмиз ёки Қаршига боряпмиз, деб алдамоқчи бўлишяпти. Уларнинг ҳам бирортаси ўтказилмаяпти”, деди мулозим.

Ички ишлар бошқармаси мулозими, президент касал бўлганидан сўнг чекловни кучайтириш ҳақида Тошкентдан қўшимча топшириқ келганини қўшимча қилди.

Ўзбекистонда умумхалқ байрамларидан олдин автомобиллар ва вилоятларда яшайдиган ватандошларнинг Тошкент шаҳрига киришига чекланиш ҳар йили кузатилади.

Аммо, Озодлик манбаларига кўра, айниқса, сўнгги икки кунда бу тадбир жудаям кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG