Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:16

Ўзбекистон камбағалликни тугатишда Хитой тажрибасини қўллайди. Бу нима дегани?


Жаҳон банки Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратиш ҳайратланарли даражада оз эканини қайд этган.
Жаҳон банки Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратиш ҳайратланарли даражада оз эканини қайд этган.

Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидаги биттадан туманда Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Бу ҳақда 10 май куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Расмий хабарга кўра, дастурда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади. Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатлари қиймати жорий этилди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, аҳоли бандлигини таъминлаш учун оилавий тадбиркорликка 15 триллион сўм имтиёзли кредит ва субсидиялар, деҳқончилик учун 200 минг гектар ер ажратилган. 300 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилиниб, 20 мингта корхона фаолияти кенгайтирилган.

Тадбиркорлар камбағал аҳолини даромадли иш билан таъминлаши учун барча туман ва шаҳарлар “амалий мономарказ”лар ташкил қилинади. Жорий йилда оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилади.

2022 йил 5 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин Пекиндаги учрашувда камбағалликка ва коррупцияга қарши курашиш борасида Хитой тажрибасини ўрганиш ҳамда уни жорий қилишга келишиб олганди.

“Қора дафтар”. “Аёллар дафтари”даги аёллар “ҳокимнинг қўлига қараб қолди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:43 0:00


2023 йил февралидан эса Хитойлик олимлар Чжан Ци ва Ван Сяо Лин Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида маслаҳатчи сифатида фаолият бошлаган.

Тошкентда 27 апрель куни Иккинчи инвестиция форумида нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сўнгги бир йилда 1 миллион киши камбағалликдан чиқарилгани ва камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга туширилгани тўғрисидаги иддаосини такрорлади. Президент илк бор бу ҳақда 2023 йил 25 январь куни ўтган видеоселектор йиғилишида гапирган эди.

Ўтган йилнинг май ойида Жаҳон банки Ўзбекистон қўшни давлатлардан айрим соҳаларда ортда қолгани эътироф этилган ҳисоботини эълон қилган эди.


Жумладан, ҳисоботда “Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни эндигина бошланмоқда”, деб қайд этилади. Ҳисобот муаллифлари фикрича, мамлакатда сўнги 30 йил давомида иқтисодий ислоҳотлар жуда суст равишда амалга оширилган. Фақат айрим соҳаларгина сезиларли даражадаги ўсишга эришган.

Бундан ташқари Жаҳон банки ҳисоботида Ўзбекистонда ички миграция ва урбанизация жаҳондаги энг қуйи даражада экани айтилади. Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратиш ҳайратланарли даражада оз бўлиб, 2010-2019 йилларда ялпи ички маҳсулот ўсишининг 6 фоизига тенг бўлган.

Банк экспертларига кўра, 2010-2018 йилларда аҳоли бандлигини 1 фоизга кўпайтириш учун ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини 5 фоизга етказиш шарт бўлган. Ҳолбуки, ривожланаётган давлатларда бунинг учун икки баробар озроқ ўсиш етарли бўлиши кузатилган.

2018 йилда янги иш ўринларини яратиш ишчи кучи ўсишидан 200 мингтага кам бўлган. 2020 йилда эса COVID-19 пандемиясига қадар 9 фоиз бўлган ишсизлик даражаси расмий статистикага кўра, 10,5 фоизга етган. Мустақил иқтисодчилар ишсизлик ва камбағаллик борасидаги расмий рақамларни савол остига олишади.

Жаҳон банки ҳисоботида 2018 йилга келиб Ўзбекистонда қашшоқликнинг энг паст даражаси бартараф этилгани эътироф этилган. Бироқ Ўзбекистон аҳолисининг 9,5 фоизи ўртача қашшоқлик даражасида қолмоқда.

Айни пайтда аҳоли жон бошига даромад жиҳатидан Ўзбекистонга тенглаштириладиган давлатларда қашшоқликнинг паст даражаси 3,3 фоизни ташкил қилади.

"Хитой тажрибаси" нима?


2021 йилнинг апрелида Хитой ҳукумати камбағаллика қарши курашдаги тажрибасини тарғиб қилувчи “Камбағаликка қарши кураш: Хитой тажрибаси” номли китобни чоп этган эди.

Мазкур китобда қайд этилишича, Хитойда қишлоқларда қашшоқлик даражасида яшаётган 98 миллион 990 минг аҳоли, 832 уезд ва 128 минг қишлоқ 2020 йилга келиб қашшоқликдан чиқарилган. Шунингдек, қишлоқларда яшовчи 700 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилди.

Бу борадаги манбаларда айтилишича, қашшоқликдан чиқариш дастурининг асосий моҳияти “диққат марказида -халқ” деган тамойил бўлган. Мазкур тамойил доирасида аҳолининг кам таъминланган тоифасига адресли кўмак кўрсатилган.

Марказий Осиë давлатларининг Хитойдан қанча қарзи бор?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:51 0:00


Бундан ташқари аҳолининг заиф қатлами, жумладан, аёллар, болалар, қариялар ва имконияти чекланганларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга, гендер тенглигига алоҳида аҳамият қаратилган.

Аҳолининг қашшоқ қатламини ижтимоий ҳимоялаш ва қашшоқ хўжаликларга махсус субсидиялар берилган. Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими сифати инвестициялар жалб қилиш орқали яхшиланган.

XS
SM
MD
LG