Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:00

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадан қўшинларни олиб чиқишга келишди


28-29 апрель кунлари қирғиз-тожик чегарасида юз берган тўқнашувларда камида 43 инсон ҳалок бўлган, минглаб одам уйларидан кўчирилган. 
28-29 апрель кунлари қирғиз-тожик чегарасида юз берган тўқнашувларда камида 43 инсон ҳалок бўлган, минглаб одам уйларидан кўчирилган. 
  • Қирғизистон ва Тожикистон «чегараолди ҳудуддан барча кучлар ва ҳарбий техникани олиб чиқиб кетиш, йўлларни очиш ва тинч аҳолининг эркин ҳаракатланиши учун шароит яратиш»га келишган.
  • Икки давлат ҳукумат ҳайъатлари 30 апрель куни «Гулистон» и КПП Қизил-Бел чегара-назорат нуқталари ўртасидаги ҳудудда учрашган.
  • Ҳайъатга Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегара хизмати раҳбарлари Саймумин Ятимов ва Қамчибек Ташиевлар раҳбарлик қилган.
  • 1 май куни Боткен вилоятида чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича қирғиз-тожик ҳукумат комиссиясининг навбатдаги мажлиси режаланган.
  • Жума куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан телефон мулоқотида чегарадаги вазиятни муҳокама қилган.
  • 29 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятдан ташвиш изҳор қилган ва томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатишга чақирганди.
  • 28-29 апрель кунлари чегаранинг баҳсли ҳудудида юз берган тўқнашувларда камида 43 инсон ҳалок бўлган, минглаб одамлар уйларидан хавфсиз жойга кўчирилган.

Тожикистон билан чегарадаги қуролли тўқнашувда уч нафар қирғиз махсус кучлари аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Озодлик қирғиз хизмати Қирғизистон давлат чегара хизматига иқтибосан хабар берди. Расмийларга кўра, яна 20 нафар қирғиз аскари яраланган. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир экани айтилади.

Қирғиз томонидан жами қурбонлар сони 31 кишини ташкил этмоқда, яраланганлар 154 киши. Қирғиз расмийларига кўра, Боткен вилоятининг Боткен ҳамда Лайлак туманларида ўнлаб хонадонлар, уй ва бошқа иншоотлар зарар кўрган.

Тожикистон томони талофатлар борасида расмий рақамларни эълон қилмаган. Озодлик тожик хизмати 12 нафар қурбоннинг исми-шарифини эълон қилди. Яраланганлар сони 90 кишидан ортиқ. Улар асосан, чегарадаги Исфара ва Бобожон Ғафуров туманлари аҳолиси экани айтилади.

Қирғиз-тожик чегарасидаги зиддият: Икки томон ўт очишни тўхтатишга келишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:04 0:00

29 апрель куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув чоғида “Бору” чегара хизмати махсус вазифаларни бажарувчи отрядининг уч нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Озодлик”нинг қирғиз хизматига Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати маълум қилган.

20 нафар ҳарбий хизматчи яраланган, икки нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Мамлакат Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистон томонидан жабрланганлар жами 134 нафар демоқда, шундан 13 нафари ҳалок бўлган.

Тожикистон томонидан 10 киши ҳалок бўлган, бу ҳақда ўз манбаларига таяниб "Азия-Плюс" хабар қилган. Нашрга кўра, Тожикистоннинг Исфара ва Бобожон шаҳарлари 90 дан ортиқ фуқаролари жабрланган. Мамлакат ҳукумати ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сонига оид расмий маълумотларни эълон қилгани йўқ.

Икки мамлакатнинг Вазиятни тартибга солиш комиссиялари қуролли тўқнашувни тўхтатиш, шахсий таркиб ва ҳарбий техникаларни доимий қўним жойларига олиб кетиш тўғрисида баёнот имзолади. Бироқ Озодлик қирғиз хизматининг воқеа жойидан хабар беришича, вазият кескинлигича қолмоқда.

Икки давлат Ташқи ишлар вазирлари 29 апрель куни маҳаллий вақт билан кеч соат 20.00дан эътиборан ўт очишни тўхтатишга келишгани хабар қилинганди.

"28-29 апрель кунлари икки давлат чегарасида юз берган воқеалардан сўнг Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ва Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин вазиятни дипломатик ва тинч йўл билан ҳал қилишга келишдилар", дейилади Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда.

Мирзиёев Жапаров ва Раҳмон билан гаплашди

Жума куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан телефон мулоқотида чегарадаги вазиятни муҳокама қилган.

"Президентлар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилдилар. Қирғизистон ва Тожикистон томонлари вазиятни барқарорлаштириш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка қаратилган келишувларга эришгани мамнуният билан қайд этилди", дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Мирзиёев ва Жапаров. Тошкент, 11 март, 2021
Мирзиёев ва Жапаров. Тошкент, 11 март, 2021

Расмий хабарда айтилишича, Мирзиёев чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш учун томонлар эришган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга амал қилишнинг муҳимлигини таъкидлаган.

"Ўзбекистон Президенти юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.

Мавжуд барча масалалар дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳида, фақат музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниш муҳим экани таъкидланди", дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Нимадан бошланди?

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можаро 28 апрель куни бошланган. Тожикистон ҳарбийлари “Головной” сув тақсимлаш иншооти электр устунига кузатув камераси ўрнатишган.

Иншоот Қирғизистондаги “Тўрткўл” сув омборини тўлдирувчи каналларнинг бошида жойлашган бўлиб, иккала мамлакат ҳам иншоотни ўз ҳудудида деб ҳисоблайди.

Аҳоли ҳарбийлардан камерани олиб ташлашни илтимос қилган, аммо улар рад этишган. Натижада муштлашув бошланган, шу аснода томонлар бир-бирини тошбўрон қилишга киришган.

Пировардида Қирғизистон минтақада фавқулодда вазият эълон қилган. Можарога қирғиз ва тожик ҳарбийлари аралашган.
29 апрель куни Қирғизистон чегара хизати Тожикистоннинг чегара заставасини босиб олганини маълум қилди. Кейинроқ томонлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров чегарада вазият барқарорлашганини айтди.

Чегара можароси юз берган жойга яқин Кўктош қишлоғида юрган "тез ёрдам" ходимлари, 2021 йил 29 апрели
Чегара можароси юз берган жойга яқин Кўктош қишлоғида юрган "тез ёрдам" ходимлари, 2021 йил 29 апрели

Фарғона водийсидаги музокаралар

Қирғиз-тожик чегарасидаги охирги қуролли тўқнашувлар Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегара музокаралари якунига етаётган ва минтақа давлаталари чегараолди ҳудудларида савдо- иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилаётган паллада юз берди.

23 апрель куни Марказий Осиё тарихида илк бор уч қўшни давлат вакиллари учрашган.

Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокими Қирғизистон ва Тожикистоннинг қўшни вилоятлари ҳокимлари билан учрашиб, иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди.

Фарғона шаҳрида Хайрулло Бозоров мезбонлик қилган ушбу учрашувда Тожикистоннинг Сўғд вилояти губернатори Ражаббой Аҳмадзода ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиевлар иштирок этишди.

Уч мамлакат мустақил бўлганидан бери ўтган қарийб 30 йил давомида учта қўшни вилоят раҳбарлари бирор марта учрашмаган эди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳокими Омурбек Суваналиев билан. Апрель, 2021
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳокими Омурбек Суваналиев билан. Апрель, 2021

Учала вилоят ҳам аҳоли зич яшайдиган Фарғона водийсида жойлашган бўлиб, водий мустақиллик йилларида контрабанда йўлига айланди, унда қонли зўравонликлар содир бўлди.

Расмий равишда «Чегара интеграцияси – Ривожланиш калити» деб номланган бизнес-форумнинг қизиқарли жиҳатларидан бири шундаки, у чегарани белгилаш эмас, балки савдо ва маданий алоқалар ҳақида бўлди.

Суваналиев Озодлик радиосининг қирғиз хизматига «чегарани аниқлаш масаласи ҳал қилинар экан, биз иқтисодий алоқаларни ҳам мустаҳкамлашимиз керак», деди.

Ҳоким давлат чегараларини белгилаш «ҳукуматлараро делегацияларнинг иши» эканини қўшимча қилди.

Учала ҳоким ҳам маҳаллий саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари делегациялари билан қатнашди. Шунингдек, анжуманда уларнинг маҳсулотлари кўргазмаси уюштирилди.

Хабарларга кўра, фақат Фарғона ва Сўғд вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Ушбу муҳим бизнес форумни ўтказиш жойи учун Ислом Каримов номидаги театр танлангани қизиқ ҳолатдир.

Каримов президентлиги даврида Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан чегаралари бўйлаб тиканли тўсиқлар ўрнатилди ва ариқлар қазилди. 2000 йил ёзида исломий жангарилар минтақага бостириб кириши ортидан Ўзбекистон ҳатто икки қўшниси билан чегарадош ҳудудларга мина қўйди.

Каримов 2016 йил вафот этган пайтда ўзбек қўшинлари Қирғизистоннинг айрим ҳудудларини эгаллаб турган эди.

Унинг ўрнини эгаллаган Шавкат Мирзиёев бу қўшинларни тезда олиб чиқиб кетди.

Шунингдек, Мирзиёев Каримовнинг Қирғизистон ва Тожикистонга нисбатан сиёсатини бекор қилди. Бугунга кунда ўзбек расмийлари ва ишбилармонлари делегациялари қўшни мамлакатларга тез-тез хизмат сафарлари билан бориб туради.

1 апрель куни Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадаги Сўх анклавига олиб борадиган Сўх-Риштон йўли очилган
1 апрель куни Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадаги Сўх анклавига олиб борадиган Сўх-Риштон йўли очилган

Ушбу учрашувлар Ўзбекистоннинг икки қўшниси билан муносабатларини яхшилашга кўмаклашди.

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-форум ушбу янги ҳамкорлик руҳини янада яхшилади.

Форумда кўп сонли шартнома имзоланмаган бўлса-да, форум ўтказилганининг ўзи катта ютуқ бўлди.

Озод Европа-Озодлик радиосининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Брюс Панниернинг ёзишича, минтақадаги чегараларни белгилаш ва демаркация қилиш йўлида айрим ютуқларга эришилган бўлишига қарамасдан, келгуси йилларда чегара муаммоси долзарб масала бўлиш қолишини кутиш мумкин. Форумдан кўп ўтмай – 28-29 апрель кунлари Қирғизистон билан Тожикистон чегарасида аҳолиси ўртасида можаро юз берди.

Чегара бўйича музокаралар давом этар экан, иқтисодий алоқаларнинг яхшилаши музокараларни олдинга силжитишга кўмаклашиши мумкин.

Фарғона бизнес форуми ушбу мақсад сари ташланган илк қадам бўлди. Қолаверса, маҳаллий иқтисодий вазият яхшиланса, учала томон келгуси чегара музокараларида осонроқ муросага келиши мумкин.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегарада юзага келган можарони ҳал қилишда кўмак таклиф қилди.

“Ўз томонимдан икки томон учун мақбул ечимлар излаш ва ўзаро ишончни тиклаш йўлида саъй-ҳаракат қилишга тайёрман. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг галдаги консультатив учрашуви доирасида бу каби чегара можароларини ҳал қилиш механизмини ишлаб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайман”, дея билдирган Тоқаев қирғиз-тожик чегарасидаги вазият бўйича берган ҳамда 30 апрель куни Қозоғистон президенти маъмурияти сайтида ёйинланган баёнотида.

Тоқаев қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувга оид хабарни “чуқур ташвиш билан” қабул қилганини қўшимча қилган. У қўшни мамлакатларнинг қуролли тўқнашувни тўхтатиб, музокаралар бошлаш юзасидан келишувга эришганини олқишлаган.

Бишкек: Қирғиз-ўзбек чегарасида муаммо қолмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:26 0:00

XS
SM
MD
LG