Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2021, Тошкент вақти: 22:18

Қирғизистон: Марҳум ҳуқуқбон Азимжон Асқаров иши бўйича янги тергов ўтказилади


Азимжон Асқаров 2020 йил июнида Қирғизистон қамоқхонасида вафот этган - Бишкек маҳкамаси, 10 январь, 2017

Қирғизистон Бош прокуратураси 2020 йилнинг июнида қамоқхонада вафот этган ҳуқуқбон Азимжон Асқаров иши бўйича янги тергов бошлашга тайёрланмоқда.

Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабарномасига кўра, бу ҳақда 6 сентябрь куни Брюсселда, Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ўртасидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳар йили ўтказиладиган мулоқот чоғида қирғиз томони маълум қилган.

Қайд этилишича, Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ривожи муҳокама қилиниши асносида алоҳида ҳолатлар, жумладан, ҳуқуқбон Азимжон Асқаров иши ҳам тилга олинган.

Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:39 0:00

“Европа Иттифоқи холис ва шаффоф тергов ўтказиш зарурлигини эслатди. Қирғизистон томони Бош прокуратура янги тергов бошлашга ҳозирлик кўраётганини маълум қилди”, дея хабар қилади ЕИ ваколатхонаси.

Ҳуқуқбон Азимжон Асқаров 2010 йил июнь воқеаларига ва милиция ходими ўлимига алоқадорликда гумон қилиниб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. У қамоқхонада зотилжам хасталигига чалиниб, 2020 йил 25 июль куни 69 ёшида вафот этган. Ҳуқуқбон жасади Ўзбекистонга келтирилиб, дафн қилинган.

Асқаровнинг ўлимидан сўнг Женевадаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги мазкур ҳолат бўйича мустақил текширув ўтказиш зарурлиги ва марҳум ҳуқуқбоннинг оиласи Қирғизистон ҳукуматидан товон пули ундиришга ҳақли экани ҳақида баёнот берди. Бошқа қатор халқаро ташкилотлар ҳам Азимжон Асқаровнинг вафот этиши муносабати билан қирғиз ҳукуматига нисбатан танқидий фикрлар билдирди.

Асқаровнинг ўлимига бир йил тўлганида ҳуқуқбонлар ҳамжамияти яна бир карра Қирғизистон ҳукуматини БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси тавсияларини бажаришга, шунингдек, Асқаров ўлимини мустақил тергов қилиб, марҳумнинг оиласига товон тўлашга чақирди.

Азимжон Асқаров: ҳуқуқ ҳимоячиси, умрбод қамоқ жазоси ва сўнгги васият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:25 0:00

Жорий йилнинг июль ойида Бишкек шаҳри суди Свердлов тумани судининг Азимжон Асқаров ўлими факти юзасидан очилган жиноят ишини юритишни тўхтатиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Иш қайта кўриш учун биринчи инстанция судига жўнатилди.

XS
SM
MD
LG