Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:49

Расмийлар бу йил қишда электр узилмаслигига ваъда берди. Экспертлар бунга ишонмаяпти


Қирғизистон Миллий энергохолдинги раҳбари Талайбек Бойғозиев бу йил қишда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлмаслигига ваъда берди. Мутахассислар, Тўхтағул сув омборида сув сатҳи 12 млрд кубометрдан пасайиб кетганини эслатиб, бу ваъдани сайловолди кўзбўямачилик деб атамоқда.

Талайбек Бойғозиевнинг айтишича, 1 ноябрда таъмир ишлари тугатилган ва бундан кейин фақат авария ҳолатлардагина электр узиб қўйилиши мумкин. Унинг айтишича, бу йил Қирғизистонда электр энергияси истеъмоли ўтган йилга қиёсан 2-3 млн кВт/соатга ошган.

Анжуманда қирғизистонликлар, айниқса Бишкек аҳолиси лимитдан ортиқча электр сарфлаётгани таъкидланди. Энергиядан тежаб фойдаланилсагина таъминотда узилиш бўлиши олдини олиш мумкин.

Аввалроқ Миллий энергетика холдинги тежамкорлик мақсадида пойтахтда кўча чироқлари ва чироқли рекламаларни узиб қўя бошлаган эди, аммо жамият салбий муносабат билдирганидан сўнг ширкат қарорини бекор қилди.

Сув омборида сув сатҳи паст

3 ноябрь ҳолатига Тўхтағул сув омборида сув ҳажми 12 минг кубометрдан камайиб кетган. Ҳолбуки Тўхтағул ГЭСи Қирғизистон электр энергиясининг қарийб 40 фоизини беради.

Бир йил аввал омборда 15.2 млрд куб сув бор эди. Қиш бехархаша ўтиши учун резервуарда 16-17 млрд куб сув бўлиши керак. Вазиятдан чиқиш учун ҳукумат электр энергиясини қўшни мамлакатлардан импорт қилади. Хусусан, Туркманистондан пулга, Қозоғистон ва Ўзбекистондан эса қайтариш шарти билан қарзга олади.

Бойғозиев Ўзбекистон томони электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини бажариб бўлганини, Қозоғистон эса, ўзида электр қуввати танқислиги мавжудлиги туфайли ҳали охирига етказа олмаганини маълум қилди.

Бу орада эса Қирғизистон қўшниларини сув инқирозидан огоҳлантирди. Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев Марказий Осиё Қўшма энергетика тизими мувофиқлаштириш кенгашининг 2 ноябрь куни Бишкекда ўтган йиғилишида шундай баёнот билан чиқди.

“Ушбу вазият келгуси йили вегетация даврини муваффақиятли ўтказишимизга имкон бермайди. Тўхтағул сув омборидаги сув даражаси Қирғизистонга ҳам, қўшни давлатларга ҳам таъсир этади”, деди вазир.

“Ҳозир ўчиришмаса, сайловдан кейин аниқ ўчиришади”

Энергетика соҳаси эксперти Эрнест Қарибеков электр таъминотида узилишлар барибир бўлади, деб ҳисоблайди ва расмийлар шунчаки сайлов арафасида ваъда бериб юборганини айтади.

“Куз-қиш мавсумидан узилишларсиз чиқа олишмайди улар. 1 млрд 650 млн кВт/соат импорт қилганимизда ҳам, Бишкекдаги ИЭС 450 мегаватт беради, Тўхтағул сув омборида эса сув 12 млрд кубометрдан камайиб кетган. Баҳорда у ерда 7 млрд куб сув бўлиши учун мамлакатнинг чорак қисмини ўчириб қўйиш керак бўлади. Вазирлик ҳарчанд карилламасин, светни узиб қўйишади барибир. Ҳозир бўлмаса, сайловдан кейин”, дейди эксперт.

15 октябрдан Қирғизистонда электр энергияси учун янги тарифлар кучга кирди. Корхоналар ва ширкатлар учун 1.68 сомдан 5.04 сомгача янги нархлар жорий этилди.

Аҳоли учун тарифлар ўзгармади – 700 кВт/соатгача 77 тийиндан, аммо лимитдан ташқари ҳар бир киловатт учун 2.16 сомдан ундирилади.

XS
SM
MD
LG