Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:19

 Қозоғистон бош вазирининг Twitter акцияси ўхшамай қолди


Қозоғистон бош вазири Карим Масимов узоқ пайтдан бери Twitterдан фойдаланиб келса-да, афтидан, ижтимоий тармоқларнинг сир-асрорларини яхши билмайди. Масимов яқинда ўзининг икки Twitter ҳисобида ўзининг минглаб обуначиларини Қозоғистон мустақиллик йилларида эришган ютуқларни тилга олишга чақирди.

Вазир бу билан #25летНезависимости ёки #25KAZ ҳештеглари ёрдамида Мустақиллик куни байрами олдидан ижобий фикрларни тўпламоқчи бўлгани эҳтимолдан холи эмас.

Аммо ҳаммаси Масимов ўйлагандек бўлмади.

Қозоғистонликлар юқорида айтиб ўтилган ҳештеглар ёрдамида мамлакатдаги коррупция, демократиянинг аҳволи, полиция ҳамда ҳукумат ҳақидаги танқидий фикрларини изҳор қилишди.

Қайрат Нурмугамбетов исмли фуқаро “Соғлом бола туғиш учун туғруқхонада пора беришингиз керак, фарзандингизни болалар боғчасига жойлаштириш учун яна пора беришингиз керак. Мактабда-чи? Ўзингиз хулоса қилинг”, деб ёзди.

Олмаоталик фойдаланувчи @AlmiriKarpykov “Қарағандадаги енгил двигателли самолётлар заводи беш йилда ҳали бирорта ҳам учоқ ишлаб чиқаргани йўқ”, деб ёзди.

Яна бир қозоғистонлик мамлакатда ҳали бирор марта ҳамда демократик президент сайлови бўлиб ўтмаганини таъкидлади.

Айдос Капанов “Бизда ҳеч қачон бошқа президент сайлаш имкони бўлмаган”, деб ёзди.

Фойдаланувчи @kasymjanym “Биз бандитлар ёки террорчилардан ҳам кўпроқ полициядан қўрқамиз”, деб ёзди.

@parfume_kz Мактабаларда болаларга бепул нонушта бериш бекор қилингани ҳақида арзланди.

Яна бир фойдаланувчи “Қозоғистонда ҳукумат ошна-оғайнигарчиликка асосланган социализмни яратган бўлиб, унинг асосий маблағ манбаи коллектив меҳмат эмас, балки қонунлаштирилган ўғрликдир”, деб ёзди.

Табиийки, бош вазир ташаббусига айримлар ижобий жавоб ёзди, аммо бундай жавобларни асосан @kazinformkz хабар агентлиги ҳамда бошқа давлатлардаги Қозоғистон элчихоналари ёзди.

@kazinformkz юқорида тилга олинган ҳештеглар ёрдамида Қозоғистонлик спортчиларнинг Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида қўлга киритган ютуқларини олқишлади ҳамда маҳаллий янгиликларни ёзди. Уларнинг бири Масимовнинг Олмаотадаги сут фабрикасига қилган ташрифига бағишланган.

XS
SM
MD
LG