Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2022, Тошкент вақти: 12:09

Қозоғистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолади


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркияга давлат ташрифи доирасида “икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи” қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Президентлар тор доирадаги учрашув пайтида Украинадаги вазиятни муҳокама қилдилар. “Бўҳронни Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яҳлитлиги тамойилларидан келиб чиққан ҳолда тинч йўл билан ҳал этиш лозимлиги юзасидан якдил фикрдамиз. Бу уруш туркий тилли давлатларнинг икки томонлама ва туркий тилли давлатлар ҳамжамияти доирасида ҳамкорлик қилиши ва бирлашиши нақадар муҳим эканлигини яққол намоён қилди”,-деди президент Эрдўғон.

Туркия НАТОга аъзо давлатдир. Россия Украинага бостириб кирганидан бери Анқара Киев ва Москва ўртасидаги музокараларга воситачилик қилмоқда.

Қозоғистон Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлашдан бош тортган. 9 май-Ғалаба кунини нишонлаш пайтида қозоқ ҳукумати Георгий лентаси ва Россиянинг босқинчилиги рамзига айланган "Z" тамғасини тақиқлади.

XS
SM
MD
LG