Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2022, Тошкент вақти: 11:17

Қозоғистонда Туркиянинг учувчисиз бошқариладиган самолётлари ишлаб чиқарилади


ANKA учувчисиз бошқариладиган ҳужумчи самолёти.

“Казахстан инжиниринг” ширкати Туркиянинг Türk Havacılık ve Uzay Sanayii AŞ (TUSAŞ) давлат аэрокоинот ширкати билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Унга кўра, Туркиянинг ANKA учувчисиз бошқариладиган ҳужумчи самолётларини Қозоғистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

КазТАГ агентлигининг ёзишича, шартнома президент Қасим-Жўмарт Тоқаевнинг Анқарага давлат ташрифи доирасида имзоланган.

Хабарда ANKA ҳужумчи самолётларини хорижда ишлаб чиқаришга биринчи марта рухсат берилаётгани таъкидланган. Мазкур дрон 350 кило юк таший олади, танкларга қарши 8 ракета ва тўртта авиабомба билан қуролантирилади. Туркия ANKA ҳужумчи самолётларидан Суриядаги урушда фойдаланган.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги 11 май куни Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркияга давлат ташрифи доирасида “икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи” қатор ҳужжатлар имзолангани тўғрисида билдирган эди.

XS
SM
MD
LG