Линклар

Шошилинч хабар
22 феврал 2020, Тошкент вақти: 00:21

Мирзиёев нега ўзи танқид қилган ҳукуматни яна ўзи сақлаб қолди?


Uzbek banner - Round-table

Президент Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида сўзлаган нутқида Абдулла Арипов ҳукуматиниг уч йил ичидаги фаолиятини қаттиқ танқид қилди.

Шунингдек президент депутат ва сенаторларни фаолликка чорлади.

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришда Мирзиёев нега ўзи танқид қилган ҳукуматни яна ўзи сақлаб қолди? деган саволни муҳокама қилдик.

Мирзиёев нега ўзи танқид қилган ҳукуматни яна сақлаб қолди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:07 0:00


Эшиттиришда қатнашган журналист Исмат Хушев янги парламент ва ҳукумат Мирзиëевнинг янги қаноти экани ва бу қанот билан президент “мисли кўрилмаган парвозлар” қилиши ҳақида гапирди.

Ўзбекистонлик журналист ва ҳуқуқшунос Зафарбек Солижонов эса “эркин парламентаризм ҳақида президент гапирган Сенат мажлисининг эскисидан фарқи йўқлигини" таъкидлади.

Нукуслик сиëсий фаол Азимбой Отаниëзов эса “эски услубдаги ëши катталардан таркиб топган Сенат жимлиги фонида Мирзиëев мухолифат вазифасини бажарганига” эътибор қаратди.

- Президент танқид қилаяпти¸ сенатдагилар чапак чалиб ўтирибди. Қани гапиринг деса чиқиб¸ қўлини кўксига қўйиб¸ президент шаънига мақтов ëғдирди.

Отаниëзовга кўра “фақат президент гапириб қолганлар жим ўтириб чапак чаладиган парламентдан” фойда йўқ.

- Қонун чиқарувчи орган вакили бўлган сенаторларнинг бир вақтнинг ўзида ижро органи вакилининг айни пайтда ҳоким бўлишининг ўзи демократия мантиғига зид. Бу ҳолатда қудратлар мувозанати ва чеклаш ричаглари йўқ. Иккинчи тарафдан¸ президент қаттиқ танқид қилган ҳукумат эски таркибда яна 100 фоиз овоз билан сайлангани биз сайловчиларда савол уйғотди.

Эшиттиришда қатнашган журналист Бобомурод Абдуллаев бу мавзуни давом эттириб “нега ҳокимлар ўзбошимчалигини танқид қилган президент уларни сақлаб қолди?” дея савол қўйди.

"Қурултой"да айтилган фикр-мулоҳазалар билан қуйида тўлиғича танишишингиз мумкин.

Шарҳларни кўринг (16)

XS
SM
MD
LG