Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:40

Ўзбекистоннинг “бузуқ” олий таълим тизимини президент тузата оладими?


Ўзбекистон президенти Олий Мажлисга жорий йилнинг 24 январида қилган мурожаатида олий таълим тизимини жиддий танқид остига олди.

Ўз чиқишида олий таълим муассасаларининг нуфузи, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти халқаро илмий ҳамжамиятда муносиб ўринга эга эмаслиги қайд қилган президент¸ бу соҳанинг “тубдан ислоҳ” қилиниши кераклигини урғулади.

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида “бузуқ” олий таълим тизимини президент тузата оладими? деган савол муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида Туркиядаги Ардахан университети профессори Ботир Матëқубов¸ Чехиядаги Боҳемия универститети ўқитувчиси, иқтисодиёт фанлари доктори Холназар Омонов¸ Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов иштирок этди.

Шунингдек эшиттиришда журналист ва ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов олий таълим тизимидаги коррупция кўлами ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашди.

Ўзбекистоннинг “бузуқ” олий таълим тизимини президент тузата оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:47:47 0:00
Бевосита линк


Шавкат Мирзиёев ўтган йил олий таълим тизимини ривожлантириш концепциясини имзолаган эди. Унга кўра, 2030 йилга бориб ўрта таълимни битирган абитуриентларнинг 50 фоизи олий ўқув юртларига кириши таъминланиши керак.

"Қурултой" иштирокчилари назарида ўрта таълимни битирган абитуриентлар аксарининг олий ўқув юртига киритишга интилиши “ижобий натижа бермайди”.

Шунингдек¸ "Қурултой" қатнашчилари олий таълим жараёнига дунёда тан олинган фан арбоблари, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилишди.

Абдураҳмон Ташановга кўра¸ олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш, уларни аттестациядан ўтказиб, аккредитациялаш, ҳужжатларни нострификация қилиш тартиблари бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайди.

"Қурултой"да билдирилган мулоҳазалар билан қуйида танишишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG