Линклар

Шошилинч хабар
08 апрел 2020, Тошкент вақти: 17:34

Москва вилоятидаги аварияда беш ўзбекистонлик нобуд бўлди (ВИДЕО)


Авария Эски Симферополь шоссесида содир бўлди. 2018, 17 октябрь.

Москва областида содир бўлган авария оқибатида ўлган ўзбекистонликлар сони 5 кишига етди. Нобуд бўлган мигрантлар Москванинг “Сахарово” миграция марказига ишга рухсатнома расмийлаштириш учун кетаётгани маълум бўлди.

17 октябрь, соат 13-ларда Москва областидаги Подольск шаҳар округи ҳудудида, Эски Симферополь шоссесининг 44 километрида Toyota Land Cruiser автомобили йўл четида тўхтаб турган Mitsubishi микроавтобусини катта тезликда келиб уриши оқибатида 4 киши нобуд бўлди, яна 3 киши оғир аҳволда Подольск шаҳар шифохонасига олиб кетилди.

Ҳодиса жойига етиб келган йўл полицияси ходимлари ўлган ва жароҳатланганларнинг барчаси Ўзбекистон ватандошлари эканини аниқлади.

Озодлик 18 октябрь куни жонлантириш бўлимига ётқизилган муҳожирлардан бири ўлганини аниқлади.

- Подольск яқинидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир аҳволда олиб келинганлардан бири ҳалок бўлди. Яна икки киши Подольск шаҳар клиника шифохонасида қолмоқда. Яна бир жарбланган аёл яшаш жой бўйича амбулатория даволанишига юборилди, деди Москва вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлигининг исмини билдирмаган ходими.

Озодликка маълум бўлишича, Mitsubishi Grandis ҳайдовчиси 27 ёшдан 48 ёшгача бўлган ўзбек мигрантларини Сахарово қишлоғида жойлашган Кўптармоқли миграция марказига ишга рухсатнома расмийлаштириш учун олиб кетаётган бўлган.

Йўлда тожикистонлик бўлган ҳайдовчининг машинаси баллони ёрилади ва у микроавтобусни бир четга тўхтатиб, йўлга белги қўйиш учун кетаётганида ичида мигрантлар ўтирган микроавтобусга тезлигини пасайтирмасдан Toyota автомашинаси келиб уради.

- Мен машинадан чиқиб знак қўймоқчи эдимки, қарасам - машина тезликда келаяпти. Қўлимни кўтардим – улгурмади қарашга: бор тезлигида келиб микроавтобусимга урди, деди журналистларга ҳайдовчи.

Авария вақтида микроавтобус ичида 6 нафар муҳожир бўлгани маълум. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар махсус инструментлар ёрдамидагина мажақланиб кетган минивэн ичидан одамларни чиқариб олган.

4 киши ҳодиса жойида ўлди, оёқ-қўли синган ва мияси чайқалган яна 2 киши шифохонага олиб кетилди.

Полиция травматология бўлимига Toyota Land Cruiser ҳайдовчиси бўлган аёл ҳам тушганини хабар қилди.

Полиция бошқармасида аварияда ҳалок бўлган ва шахси аниқланаётган ўзбекистонликлардан учтаси аёл, яна бири эркак эканини тасдиқлашди. Ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 264- моддаси, 6- қисми (“Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва маст ҳолатда бўлган шахс томонидан транспорт воситасини бошқариш оқибатида 2 ва ундан ортиқ одам ўлими”) асосида жиноят иши қўзғатилиши Toyota автомобилини бошқариб келаётган аёл маст ҳолатда бўлганидан дарак бермоқда.

Исми сир тутилаётган москвалик аёл айби судда исботланса 4 йилдан 9 йилгача қамалиши мумкин.

Таъкидлаш жойизки, Россия пойтахтидан 55 километр нарида жойлашган Сахарово Миграция маркази 2015 йилда очилган бўлиб, Москва шаҳрида меҳнат қилмоқчи бўлган муҳожирларга ишга рухсатнома расмийлаштириш хизматларини кўрсатади.

Озодлик Россиянинг турли минтақаларида меҳнат муҳожирлари қатнаётган автотранспорт билан боғлиқ бахтсиз ходисаларда минглаб хорижлик, жумладан Ўзбекистон ватандошлари нобуд бўлаётгани тўғрисида қатор хабарлар берган.

Шарҳларни кўринг (5)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG