Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 10:14

Кемеровода икки ўзбек қулаган кўтарма кран остида қолиб ҳалок бўлди


Кемеровода икки ўзбекистонлик қурилиш майдончасида қулаган кўтарма кран остида қолиб ҳалок бўлди. Жароҳат олган яна бир ўзбекистонлик қурувчи йигит шифохонага олиб кетилди.

Тегишли идоралар ҳодиса жойида текширув олиб бормоқда.

26 февраль, кундузги соат 5 ларда Россиянинг Кемерово шаҳри, Южний мавзесидаги турар-жой қурилишида суюқ бетон солинган контейнерни тушираётган автокран қулаб тушди ва ўзбекистонлик ишчиларни босиб қолди.

Кемерово вилоят Тергов қўмитаси навбатчи офицери Озодликка бундай деди:

-Турар-жой қурилиш майдончасида суюқ бетон тушираётган техника ағдарилиб кетди. Натижада оғир жароҳатлар олган 25 ва 26 ёшли ишчилар ҳодиса жойида нобуд бўлди, жароҳат олган яна бир шахс шифохонага ётқизилди.

Озодлик жароҳат олган ва Кемерово шаҳар клиникасига олиб кетилган қурувчи йигит ҳам ўзбекистонлик эканини аниқлади. Шифохонада қолаётган ишчининг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилди.

Ҳалок бўлган ва жароҳат олган ўзбекистонлик ишчиларнинг шахси оид маълумотлар ҳозирча очиқланмади.

Кемерово Тергов қўмитаси бу факт юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 216- моддаси 3- қисми ("Икки ва ундан зиёд одамнинг ўлимига сабаб бўлган қурилиш ишлари давомида хавфсизлик қоидаларини бузиш") асосида жиноят иши очгани, қурилиш майдонида криминалистлар ишлаётгани маълум қилинди.

Ўзбек муҳожирлари ўлимига олиб келган вазиятни маҳаллий прокуратура ҳам ўрганаётгани айтилди. Қурилишда меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилгани юзасидан Кемерово Қурилиш назорати идораси ҳам текширув бошлаб юборди.

Кузбасс прокуратураси хабар қилишича, терговчилар меҳнат шартномалари ва бошқа ҳужжатларни мусодара қилган. Тафтишчилар нобуд бўлган ва жароҳат олган ўзбек мигрантларининг қурилиш ишларига жалб қилингани легаллигини ҳам текшираётгани маълум бўлди.

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан қатор текширувлар, хусусан, суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG