Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:59

Москва судидан қочиб кетган икки ўзбекистонлик қидирилмоқда


Миграция қоидаларини бузганликда айбланиб¸ депортация ҳукми чиқарилиши учун 22 декабрь куни Москва шаҳар Кузминский судига олиб келинган икки ўзбек муҳожири сигарет чекиш баҳонасида қочиб кетди.

Москва шаҳар суди матбуот хизматининг Озодликка билдиришича¸ Кузминский туман судига миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб олиб келинган икки ўзбек муҳожирини депортация қилиш тўғрисида суд қарор қабул қилган:

- Суд ҳаками чиқарган ҳукм нусхалари тайёрланаётганда полициячилар назорати остида бўлган мигрантлар сигарет чеккани ташқарига чиқишга рухсат сўраган. Соат 14:00 ларда улар бинодан ташқарига чиқиб, қочиб кетган. Уларнинг иши ҳали ижро учун приставларга берилмаган эди, деди Москва шаҳар суди расмийси Ульяна Солопова.

Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси эълон қилган “ Перехват” амалиёти 26 декабрга қадар натижа бермаган - суддан қочган 25 ва 28 ëшли йигитлар (улар фамилиясининг Темиров ва Ортиқов экани айтилмоқда) қўлга олинмаган.

25 декабрь куни Москва полиция бошқармаси муҳожирларнинг суд залидан қочишига йўл қўйган полиция ходимларига нисбатан текширув бошланганини эълон қилди. Полициячилар ҳибсдагиларни кишансиз ҳолда назоратсиз қолдиргани учун жавобгарликка тортилиши мумкин.

Россия судлари томонидан депортацияга ҳукм этилган ўзбекистонлик муҳожирларнинг суд залидан қочиши биринчи маротаба кузатилаëтгани йўқ.

Ўтган йилнинг сентябр ойида икки ўзбек муҳожири айни Кузминский туман судида депоратиция тўғрисидаги суд қарори ўқиб эшиттирилиши ортидан ҳожатхонага бориш баҳонасида деразадан пастга сакраб қочишга уринган эди. Қочоқлардан бири оëғи сингани боис қўлга тушган¸ иккинчиси эса қочишга муваффақ бўлган эди.

Санкт-Петербургдаги Москва туман суди биносида 20 май кунги маҳкамада депортацияга берилган 52 яшар меҳнат муҳожири 5 қаватдан сакраб ҳодиса жойида нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG