Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:06

Петербургда ўзбек ҳайдовчиси "машинани секин ҳайдагани учун" уриб ўлдирилди (ВИДЕО)


Терговчиларга кўра¸ ўзбекистонлик 50 яшар Қаҳҳоров реанимацияда жон берган.
Терговчиларга кўра¸ ўзбекистонлик 50 яшар Қаҳҳоров реанимацияда жон берган.

Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик ҳайдовчи калтаклаб ўлдирди. Қотиллик содир этилганликда гумонланиб 19 яшар россиялик ҳибсга олинди. Автопарк раҳбарияти 49 яшар ҳайдовчи Ҳабибулло Қаҳҳоровнинг жасади 27 февраль куни Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.

21 февраль кечқурун Санкт-Петербургнинг Красносельский туманидан ўтувчи Ленин проспекти бўйлаб кетаётган 449-рақамли маршрут такси ҳайдовчисига 19 яшар шахс ҳужум қилди.

26-шаҳар шифохонасига олиб келинган меҳнат муҳожири 22 февралга ўтар кечаси олинган жароҳатлар оқибатида жон берди.

“Третий парк” корхонаси раҳбари муовини Юрий Сергеевич Озодлик билан суҳбатда 50 яшар ўзбек муҳожири шахсини очиқлади:

- Унинг исми Қаҳҳоров Ҳабибулло Нормуротович. 2014 йилдан бизда ишлаб келарди. Ўз ишининг устаси ва ҳалол меҳнат қилувчи инсон эди. Ким шундай бўлади, деб ўйлабди? Бу мутлақо фожиали ва ақлга сиғмас ҳодиса! Уни Ўзбекистонга жўнатишга барча ҳужжатларни тайёрлаб, барча харажатларни тўлаб бердик. Ҳабибуллонинг юртдошлари жуда катта ёрдам беришди. Билишимча, бугун, 27 февраль куни соат 16:00 да жасад Ўзбекистонга юборилди, деди марҳум Ҳабибулло Қаҳҳоров оила-аъзоларига автопарк раҳбарияти номидан чуқур ҳамдардлигини изҳор этган Юрий Сергеевич.

Петербург шаҳар Тергов қўмитаси расмийси ўзбек муҳожирининг қўл ва оёқ билан берилган зарбалардан боши ёрилиб¸ кўп қон йўқотиш оқибатида ўлгани ва ҳодиса юзасидан жиноят иши очилганини билдирди.

Error rendering VK.

Ҳодисага гувоҳ бўлган “ВКонтакте” ижтимоий тармоғининг “Транспортный КОЛЛАПС, Красное Село” жамияти аъзолари:

"Майдонимизда тўхтаган 449-маршруткадан икки одам чиқди. Улардан бири ҳайдовчи эди. Юзага келган жанжал оқибатида йўловчи ҳайдовчига жиддий жароҳат етказди, у кўп қон йўқотди. Нима қилиб қўйганини кўрган йўловчи капюшонини бошига кийиб, қочиб қолди”¸ деб ëзди.

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган назорат камерасидан олинган видеотасвирда ўз жойига қайтаётган Ҳабибуллони унинг рақиби орқасидан келиб йиқитгани ва тепиб, беҳуш ҳолатга келтирганини кўриш мумкин.

("Транспортный КОЛЛАПС, Красное Село" саҳифаси видеоси)

Видеода ўзбек муҳожирига ниcбатан зўравонликка автобус ичкарисида ўтирган йўловчилар ва трассадан ўтаётган ўнлаб бошқа ҳайдовчи гувоҳ бўлгани, аммо биров бу зўрликни тўхтатишга уринмаганини ҳам кўриш мумкин.

Расмийларга кўра¸ Петербург Тергов қўмитаси Россия Жиноят Кодексининг 111-моддаси 4-қисми (“Ўлимга олиб келган оғир тан жароҳати етказиш”) асосида жиноий иш қўзғатган ва воқеадан икки кун ўтар-ўтмас полиция Красное Селода яшовчи 19 яшар шахсни қотилликда гумонлаб ҳибсга олган.

Гумонланувчи тергов давомида ўз айбига иқрор бўлган ва ўзбек ҳайдовчисини маршрут таксини секин ҳайдагани учун калтаклаганини айтган.

Петербургда ўлдирилган Ҳабибулло Қаҳҳоровнинг¸ айтилишича¸ Ўзбекистонда икки фарзанди етим қолган: бундан бирмунча вақт олдин муҳожирнинг хотини касалликдан вафот этгани маълум.

Меҳнат муҳожирлари сони бўйича Россияда биринчиликда қолаëтган ўзбек мигрантларига миллий нафрат асосида содир этилаëтган жиноятлар аниқ сони жамоатчиликка маълум эмас.

13 октябрь куни Подмосковьеда ўзбекистонлик 24 яшар сартарош Достон Адеханов сочи ёмон олинганини иддао қилган мижоз томонидан юрагига уч марта ўткир тиғ суқиб¸ ўлдирилган эди.

2017 йилнинг 19 октябрида Санкт-Петербургнинг “Карусель” гипермаркетида қўриқчилик қилаётган урганчлик 37 ёшли Ихтиёр Худойназаров магазиндан буюм ўғирлаётган мижози томонидан гипермаркет ичида отиб кетилгани видеога тушганди.

Ўтган йилнинг 25 октябрь куни Ленинград вилоятининг Ломоносовский туманидаги Ропша қишлоғида ўзбек таксичиси рус миллатига мансуб икки йўловчи томонидан бошидан отиб кетилгани, аммо бахтли тасодиф туфайли тирик қолгани тўғрисида Озодлик хабар берганди.

XS
SM
MD
LG