Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:30

"Ўрхон Жамол ўзбек халқининг дўсти эди"


Ўрхон Жамол
Ўрхон Жамол

Марказий Африка Республикасида (МАР) россиялик таниқли журналист Ўрхон Жамол ва унинг икки ҳамкасби - оператор Кирилл Радченко ва режиссёр Александр Расторгуев отиб ўлдирилди

Ўрхон Жамолнинг хотини Ирина Гордиенко Озодлик мухбири билан қисқа суҳбатда марҳумнинг Ўзбекистон ва ўзбекларга катта эҳтиром билан қараганини эслади.

Иринанинг айтишича, Ўрхон Жамол ҳар гал Тошкентга севинч билан йўл олган. Ўрхон Жамол 2011 йилда Берлинда ўтказилган "Ўзбекистон халқ ҳаракати" таъсис қурултойида қатнашиб бу ҳаракатга аъзо бўлган эди. Озодлик Ўрхон Жамолни яқиндан таниган журналистлар: Даниил Кислов¸ Пахлавон Турғунов¸ киноижодкор Умида Аҳмедова ва ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан гаплашди.

Россиялик таниқли журналист Ўрхон Жамол ҳарбий можаролар ва мусулмон давлатлари бўйича йирик мутахассис ҳисобланарди.
Россиялик таниқли журналист Ўрхон Жамол ҳарбий можаролар ва мусулмон давлатлари бўйича йирик мутахассис ҳисобланарди.

"Ўзбекистон ҳақида энг холис ëзадиган рус журналисти эди"

Ўрхон Жамол билан суҳбатлари асосида қатор мақолалар эълон қилган ББС жаҳон хизмати журналисти Паҳлавон Содиқнинг фикрича, Ўрхон Ўзбекистон ҳақида энг холис ва энг ҳаққоний ëзадиган рус журналисти эди:

- Ўзбекистон ҳақида ëзадиган рус журналистлари Совет даврида ҳам саноқли эди. Шу саноқлилари ҳам Кремль қуюшқони доирасида ëзишарди. Айни муаллифларнинг мақолалари Кремлдан эсган ҳавога кўра турланиб, тусланиб турар эди. Ўрхон Жамол эса имкон қадар холис ëзар эди¸ қанчалик аччиқ бўлса ҳам, Ўзбекистон ҳақида бор ҳақиқатни ëзар эди. Ўрхон Жамол 2005 йил 13 майда Андижондаги қонли исëн бостирилиши оқибатларини ёритиш учун чегарани яширинча кесиб ўтган эди. Ўрхон Жамол ўзбек халқининг дўсти эди. У, 2010 йил июнидаги Ўш қирғинини ҳам ўз кўзи билан кўрган эди. "Ўшдаги ваҳшийликларни дунёнинг ҳеч бир ерида кўрмадим. Ўш воқеалари менинг инсон зоти қанчалик ваҳший бўлиши мумкинлиги ҳақидаги энг ёмон тасаввурларимдан ҳам даҳшатли эди. Эсласам, ҳали ҳали жирканаман", деган эди у менга 2016 йили. Журналистлар ҳар-хил бўлади. Ким учундир журналистика ниҳоий мақсад. Аммо Ўрхон Жамол учун журналистика, қалам ундан каттароқ, олийроқ мақсад йўлидаги бир восита эди. У эътиқодли инсон эди. Эҳтиросли, ўзининг нуқтаи назари, фуқаролик позициясини қаттиқ туриб ҳимоя қиладиган, айни пайтда холислик мезонларини ҳар доим ёдда тутадиган журналист эди. Ўрхон Жамолнинг ўлими бошқа бир рус журналисти – Валерий Батуевнинг тақдирини ёдимга солди. Батуев ҳам Ўрхонга ўхшаб туркий аслли, асли удмурт эди. У Эрик Батуев тахаллуси билан гўзал шеърлар ҳам ёзган. Чечен урушини ёритган бу журналист билан биз 2000-йилда Бокудаги журналистлар тренингида танишгандик. У чечен қўмондонларининг кўпчилигини танир, Путинниннг иккинчи Чеченистон кампаниясини ичидан ёритаётганди ўша пайт. Айни вақтда Яқин Шарқда ҳам бўлган, айниқса, турк-курд можаросини яқиндан ёритган журналист эди. “Московские Новости” газетида ишлаган Батуев 2002 йилда Москвадаги уйида ўлдириб кетилди. Ҳеч ким шов-шув солгани йўқ, маиший сабаб келтирилди. Афсус, энди бу рўйхатда Ўрхон Жамол ҳам бор. Россиялик журналист учун нафақат Россиянинг ўзи, балки Россиянинг ҳарбий ва хавфсизлик манфаатлари бўлган дунёнинг бошқа минтақалари ҳам хавфсиз эмаслигини кўрсатади Ўрхон Жамолнинг тақдири¸ дейди журналист Паҳлавон Содиқ.

Паҳлавон Содиқ ўз ҳамкасби Ўрхон Жамол ўлимига муносабат билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:59 0:00
Бевосита линк

Ўрхон Жамол ва унинмг отаси Ҳайдар Жамол Берлиндаги Ўзбекистон халқ ҳаракати қурултойида
Ўрхон Жамол ва унинмг отаси Ҳайдар Жамол Берлиндаги Ўзбекистон халқ ҳаракати қурултойида

"Мусулмон эди"

Ўрхон Жамолнинг энг яқин дўстларидан бири¸ таниқли журналист¸ Fergana.ru ахборот агентлиги раҳбари Даниил Кислов Озодлик билан суҳбатда марҳумга "мўмин-мусулмон эди", дея таъриф берди:

-Ҳар бир мусулмон каби Ўрхон Жамол тақдирга буткул ишонар эди. Ҳар бир иш Оллоҳдан дерди. Мен 2001 йилдан бошлаб яқиндан таниганим Ўрхон Жамол энг аввало ҳақиқий мусулмон эди. У қўрқмасдан кўксини ўққа тутиб берар экан¸ буни журналист довюраклиги билан эмас¸ ëшлик-бебошлиги билан эмас, балки тақдири Оллоҳ қўлида бўлган¸нима бўлиши пешонасида ëзилган мусулмон сифатида қилар эди. 2005 йилда ўқ ëмғири остидаги Андижонга кирганида ҳам¸ 2010 йилда Ўш қирғинини ëритганида ҳам¸ ëки Сурия ва Ливиядаги уруш жабҳасида қон кечганида у ҳам Оллоҳга таваккал қилган эди. Айни пайтда у ўз маслак-қоидаларига мутлақ амал қилган профессионал журналист эди. У журналистик бурчини содиқлик билан бажарар эди. Бу икки жиҳат боис унинг мақолалари ўзгача мукаммалик касб этди. У энг зўр журналист¸ аналитик ва эксперт эди¸ дея эслайди Даниил Кислов

Даниил Кислов ўз дўсти Ўрхон Жамол ўлимига муносабат билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:19 0:00

Ўрхон Жамол¸Турсунбек Бакир ўғли¸Даниил Кислов¸ Муҳаммад Солиҳ.
Ўрхон Жамол¸Турсунбек Бакир ўғли¸Даниил Кислов¸ Муҳаммад Солиҳ.

"Эртаклардаги каби ботир¸ қўшиқлардаги каби меҳрибон эди"

Ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва киноижодкор Умида Аҳмедова “ Ўрхон Жамол менга бир ука каби азиз эди”, дея эслайди:

- Бошимга иш тушган пайтимда ,ватандошлар мендан ўзини олиб қочиб турган бир пайтда Ўрхон Жамол Москвадан Тошкентга учиб келиб менга тасалли берган¸ мени қўллаган эди. Сенга ëмонлик қилганларга бешафақат бўл¸ улардан қўрқма улар заиф, сен кучлисан деган гапларини эслайман. Ўзбек ҳукумати менга қарши жиноят иши очганида қўрқиб қолган пайтим эди. Ўрхон Жамол менинг кўзимга эртаклардаги каби қўрқмас ботир бўлиб кўринган. Шу билан бирга у қўшиқларда тараннум қилингани каби меҳрибон эди. Мен учун азиз бир ука каби эди. Унинг ўққа учганига¸ ҳеч ишонгим келмаяпти¸ дейди Умида Аҳмедова.

Умида Аҳмедова ўз дўсти Ўрхон Жамол ўлимига муносабат билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:59 0:00

Ўрхон Жамол Украинада
Ўрхон Жамол Украинада

"Эълон қилинмаган уруш қурбони"

Ўзбекистон мухолифати лидери¸ Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик билан суҳбатда Ўрхон Жамолни "Эълон қилинмаган уруш қурбони", деб атади.

- Авваламбор Оллоҳ раҳмат қилсин. Ўрхон Жамол жуда очиқ кўнгил ва жасур йигит эди. Бугунги Путин Россиясининг ҳурфикрли инсонларга қарши қаратилган ғаддор сиëсати қурбони бўлди дейишимиз мумкин. Воқеа расмий матбуот тақдим этаëтгани каби «тасодифий ҳужум эмас» балки «Сиëсий буюртма асосидаги қотиллик» дейиш мумкин. Бу гапга жуда кўп асослар бор. Ўрхон Жамол Россиянинг бугунги коньюнктурасида журналистларга қарши эълон қилинмаган урушнинг навбатдаги қурбони бўлди. Энди Ўрхоннинг шахси ҳақида ҳам гапирсам. Ўн йилдан бери танийман. Мен унинг марҳум отаси Ҳайдар Жамол билан дўст эдим Оллоҳ раҳмат қилсин. Отаси воситасида Ўрхонни яқиндан танидим. Отасига ўхшаган барваста эди. Ўрхон нафақат отасининг жуссасини¸ балки заковат ва мардлигини ҳам олганди. Яхши маънода отасининг бутун фазилатларини мужассам қилган ўғил эди Ўрхон. Ўрхон ҳам отаси Ҳайдар Жамол ҳам "Ўзбекистон Халқ ҳаракати"нинг аъзоси эди. Қўлидан келганча бизни қўллаб-қувватлади. Ҳайдар Жамол оламдан ўтканида мен ўғли Ўрхонга тасалли бергандим. Ўрхон ҳам ўлдирилди. Унинг ўғли Мансурга тасалли бермқочиман. Мансурбек сенинг отанг ҳам, бобонг ҳам қалам соҳиби ўлароқ, ўз касбига ҳиëнат қилишмади. Сенинг бобонг ҳам, отанг ҳам доим мазлумлар ëнида турган икки буюк инсон эди. Мен сенинг шу икки инсонга лойиқ ўғил бўлиб етишишингни тилайман¸ деди Муҳаммад Солиҳ.

Муҳаммад Солиҳ ўз дўсти Ўрхон Жамол ўлимига муносабат билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:11 0:00
Бевосита линк

Ўрхон Жамол Муҳаммад Солиҳнинг уйида меҳмонда
Ўрхон Жамол Муҳаммад Солиҳнинг уйида меҳмонда

Нима бўлган эди

Россиялик таниқли журналист Ўрхон Жамол ҳарбий можаролар ва мусулмон давлатлари бўйича йирик мутахассис ҳисобланарди.

Хабарларга кўра, Ўрхон Жамол икки ҳамкасби - оператор Кирилл Радченко ва режиссёр Александр Расторгуев МАРга шанба, 28 июль куни эрталаб етиб борган.

Россиялик журналистлар ўлими ҳақида хабар берган Франс-Пресс агентлиги уларнинг жасади Сибут шаҳридан 23 километр узоқликда топилганини маълум қилди.

Франс-Пресс манбаларининг билдиришича, россияликлар номаълум қуроллилар томонидан ўлдирилган.

Ўрхон Жамол, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченко
Ўрхон Жамол, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченко

Марҳум¸ журналист Ўрхон Жамол Ўзбекистон¸ Қирғизистондаги воқеаларни жойидан туриб ëритиб келган. Шимолий Кавказ, Афғонистон, Ироқ, Ливан ва Сурияда ишлаган Жамол 2008 йилда Россия ва Грузия ўртасидаги можаро ҳақида "Тўққиз кунлик уруш хроникаси" номли китоб ёзган.

2011 йилда Ливияга сафар қилган Ўрхон Жамол оёғидан оғир яраланган эди.

Журналистлар ўлими жамоатчиликни ларзага солди
Журналистлар ўлими жамоатчиликни ларзага солди

XS
SM
MD
LG